1

Ўзбек фильми яна халқаро эътирофга сазовор бўлди

МАДАНИЯТ 30.04.2024, 22:54
Ўзбек фильми яна халқаро эътирофга сазовор бўлди

Шу йилнинг 23-26–апрель кунлари Қирғизистонда ўтган ХII Халқаро қисқа метражли фильмлар фестивалида ёш режиссёрлар Адҳамжон Абдураҳмонов ва Шерзод Назаров томонидан ишланган "Шамол одамлари" қисқа метражли фильми танловнинг “Энг яхши фильм” номинациясида ғолиб бўлди.

Бугун Ренессанс кино уйида Кинематография агентлиги раҳбарияти фильм ижодкорларини табриклаб, уларнинг ҳар бирига пул мукофоти берилишини таъкидлади. Агентлик жамоаси ёш режиссёрларни эришган ғалабаси билан табриклаб, келгусидаги фаолиятида омад тилади.

— Юртимизда сўнгги йилларда ёш киноижодкорларга бўлган эътибор ҳар қачонгиданда ортган. Муҳтарам Президентимизнинг уларга бераётган имкониятлари ҳам мана ўзини оқлай бошлади. Биз бугун мазкур фильм ижодкорларини табриклаган ҳолда, келгуси ишларида ҳам зафарлар тилаймиз. Ўйлаймизки, ёшларимиз томонидан халқаро даражадаги фильмлар ҳали кўп яратилади, — деди Фирдавс Абдухолиқов.

Маълумот учун, Адҳамжон Абдураҳмонов Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Шерзод Назаров эса Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиали талабаси.

Фильмда Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидан ташқари, Ўзбекистоннинг барча 11 та вилоятини велосипедда кезган Файзулло, Мардон ва Ҳамроқул исмли кекса дўстларнинг саёҳати тасвирланган. Пандемия сабаб уларнинг бу 2 манзилга бориш орзуси амалга ошмай қолади. Орадан икки йил ўтиб, 73, 79, 83 ёшдаги уч дўст яна сафарга чиқиш имконига эга бўлишади. Кинокартинада мақсад сари ортга қайтмаслик илгари сурилади.

 "Шамол одамлари" фильмининг сценарий муаллифи ва режиссёрлари Шерзод Назаров ва Адҳамжон Абдураҳмон, оператор Жавоҳир Турғунов, продюсер Фурқат Усмонов, маслаҳатчи Юсуф Розиқов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1