1

Қонунчилик палатасининг ярим йиллик фаолият таҳлил қилинди

ЖАМИЯТ 13.07.2021, 22:10
Қонунчилик палатасининг ярим йиллик фаолият таҳлил қилинди

Бугун, 13 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан “Парламент фаолияти: 2021 йил 6 ойлик якунлари бўйича энг муҳим натижалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев илгари сурган ғояларни ҳаётга изчил татбиқ этишга, сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар фаоллигини ошириш, ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан парламент назоратини янада кучайтириш, ҳудудларда аҳолини ўйлантириб келаётган масалалар бўйича ўрганишлар ўтказиш ҳамда қонун лойиҳалари муҳокамасига кенг жамоатчиликни жалб этиш бўйича устувор йўналишларни амалга оширишга қаратилган ишлар Қонунчилик палатаси фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда такомиллаштириш йўлида муҳим қадам бўлди.

Матбуот анжуманида қайд этилишича, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ қилишга кўмаклашиш борасида Қонунчилик палатаси томонидан тизимли ишлар йўлга қўйилди. 

Ўтган олти ой давомида парламент аъзоларининг ҳар ойнинг охирги ҳафтасида ўз сайлов округларига чиқиб, аҳоли ва сайловчиларни ўйлантираётган масалаларни тизимли равишда ўрганиб бориш амалиёти изчил давом эттирилди. Хусусан, учрашувлар давомида депутатлар томонидан 6 550 та хонадонга ташриф буюрилиб, 4 721 та учрашув ўтказилди. Уларда 98,6 мингдан зиёд фуқаро, шу жумладан 9 715 дан ортиқ тадбиркор билан бевосита учрашув ва мулоқотлар ташкил этилди ҳамда 2 946 та ижтимоий соҳа объектининг фаолияти билан танишилди. Депутатларнинг мулоқотлари чоғида сайловчилар томонидан 11 763 та масала кўтарилди, шулардан 4 811 таси халқ вакиллари томонидан жойида ҳал этилди. Қолган муаммолар эса назоратга олинди.

Ўтган олти ой мобайнида 35 та қонун қабул қилиниб, маъқуллаш учун Сенатга юборилди. Шундан 17 та янги қонун, 12 та яхлит қонун, 3 та жамланма (16 та қонун лойиҳасини ўз ичига олган) қонун ҳамда 3 та халқаро шартномалар ва битимларни ратификация қилишни назарда тутувчи қонундир.

Қайд этилганидек, Қонунчилик палатасининг мамлакатимизда демократик ислоҳотларни рўёбга чиқариш, ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш жараёнларида иштироки тобора кенгайиб бормоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1