1

Ўзбекистонда сақланаётган ноёб Қуръон қўлёзмасини реставрация қилиш ишлари бошланди

ЖАМИЯТ 02.05.2024, 21:34
Ўзбекистонда сақланаётган ноёб Қуръон қўлёзмасини реставрация қилиш ишлари бошланди

Саида Мирзиёева бошчилигидаги нуфузли халқаро мутахассислар жамоаси Ўзбекистонда сақланаётган ноёб Қуръон қўлёзмасини реставрация қилишни бошлади.
 

«Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Мусулмонлар идораси томонидан бир қатор халқаро экспертлар, жумладан, Кембриждан Кристи Роз, француз реставраторлари Аксел Деле ва Корали Барб, истанбуллик Нилл Байдар жалб этилди.

Мутахассислар «Усмон Мусҳафи» қўлёзмасининг ҳар бир саҳифасини синчковлик билан ўрганиб, реставрация режасини ишлаб чиқадилар.

Ушбу муқаддас қўлёзмани келажак авлод учун сақлаб қолиш йўлидаги эзгу ишнинг барча босқичларида омад ёр бўлишини тилайман», – деб ёзади Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1