1

Ўзбекистон февраль ойида олтин сотиш бўйича дунёда етакчи бўлди

ИҚТИСОДИЁТ 06.04.2022, 18:01
Ўзбекистон февраль ойида олтин сотиш бўйича дунёда етакчи бўлди

Жаҳон олтин кенгашининг ойлик ҳисоботида Ўзбекистон февраль ойида олтин сотиш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади.

Умуман олганда, жаҳон марказий банкларининг олтин захиралари бир ой давомида 6 тоннага камайди. Бироқ, уларнинг умумий ҳажми ҳали ҳам сўнгги 31 йил ичида энг юқори даражада.

"Ўзбекистон Марказий банки 2020 йил декабрь ойидан буён олтин заҳираларини минимал даражага тушириб, 22 тонна қимматбаҳо метал сотди. Ваҳоланки, қолган 339 тонна мамлакат валюта захирасининг 59 фоизини ташкил қилади", дейди таҳлилчилар.

Иккинчи ўринда 6 тонна олтин сотган Қатар Марказий банки жойлашган. Қозоғистон Миллий банки 5 тонна қимматбаҳо металлар сотган, Мўғулистон ва Германия эса захираларини бир тоннага камайтирган.

Шунингдек, бир қатор давлатлар бир вақтнинг ўзида ўз захираларидаги олтин миқдорини оширдилар. Туркия бир ойда 25 тонна, Ҳиндистон 2,6 тонна, Ирландия 1 тонна сотиб олди.

Келажакда экспертлар мамлакат регуляторлари томонидан олтин сотиб олиш ҳажмининг ошишини кутишмоқда. Россия-Украина можароси бозорда кескинликни келтириб чиқарди ва бундай вазиятларда одатда олтинга талаб ошади.

Баъзи кузатувчилар захираларни сақлаб қолиш учун долларга муқобил излаётган мамлакатлар учун олтин жозибадорлигини қайд этишади. Бироқ, иқтисодчиларнинг фикрига кўра, Америка валютаси яқин ўн йилликларда захира мақомини йўқотиш хавфи остида эмас.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1