1

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Машраб Кимсанов вафот этди

ЖАМИЯТ 02.05.2024, 08:01
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Машраб Кимсанов вафот этди

Бугун Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, таниқли ва истеъдодли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида, узоқ давом этган хасталикдан сўнг бу ёруғ оламни тарк этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси хабар қилди.

Маълумот учун, Машраб Кимсанов "Водиллик келин", "Оловли йўллар", "Отамдан қолган далалар", "Масхарабоз", “Умид”, “Зебузар”, “Ҳаёт мамот”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, "Сеҳрли қалпоқча", "Онагинам орзуси" каби кўплаб фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Шунингдек, ижодкор "Тоғлик куёв" фильмининг постановкачи режиссёри ҳисобланади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1