1

“Хеллоуин” – мажусий маросимларга йўл бериш мумкин эмас

ЖАМИЯТ 31.10.2016, 13:47
Теглар: Байрам
“Хеллоуин” – мажусий маросимларга йўл бериш мумкин эмас

Дунёда кечаётган иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқалар ривожи, ахборот маконининг шаффофлашуви боис ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида кўплаб ижобий ўзгаришлар билан бирга,собиқ совет мамлакатлари ҳудудида яшовчи халқларнинг миллий қадриятларига ва диний эътиқодига зид бўлган байрамлар (маросим ва урф-одатлар) ҳам кириб келди. Бунга мисол тариқасида  Ғарбдан келган, бугунги кунда ёшларнинг маънавий ва маданий ҳаётида жиддий муаммолар туғдираётган, хеллоуин “байрами”ни айтишимиз мумкин.

Агарда ушбу “байрам” тарихига назар солсак, хеллоуин кельт халқларининг христианликкача бўлган даврдаги бутпарастлик маросими бўлиб, йиллар ўтиши билан тараққиёт, ғоявий раҳномалари ва тижорий фойда олувчилар таъсирида ирландияликларнинг шимолий америкага миграцияси,айниқса, христианлик ва кельт байрами санаси бир кунга тўғри келиб қолиши туфайли,19-асрнинг охиридан бошлаб  оммалашди.

Анъанага кўра, ушбу “байрам” 31 октябрьдан 1 ноябрга ўтар кечаси нишонланади. Қадимий кельт халқлари фикрларича, ушбу кунда ҳосил йиғиб олиниши билан, қуёш ўликлар ҳукмдори Самхэйну ихтиёрига ўтиб, оқшом пайтида ўтмиш ва келажак дарвозалари очилиб, дарвозаларни эса ёвуз кучларнинг малайлари қўриқлашар, ўликлар ва тириклар ўртасида фарқ қолмай шарпалар эса инсолар дунёсига келар эмиш. Ўз навбатида кельт халқлари бундай ёвуз кучлар қурбонига айланмасликлари ва жон сақлаш мақсадида ҳайвон териларини кийиб, юзларини бўяб қўрқинчли қиёфага кириб олишар, уй эшиклари олдига эса ёвузларга овқат қўйишар эди. Бугунги хеллоуин қаҳрамонлари, яъни улар турли хил костюмлар кийиб, юзларини бўяб, ниқоблартақиб вампир, махлуқ, жодугар, шарпа ва бошқа қўрқинчли персонажлар қиёфасига кириб, мажусийлик дунёсига хос, жаҳаннам дарвозаси қўриқчилари тимсоли бўлмоқдалар.

Хеллоуиннинг салбий таъсири жамиятдаги маънавий муҳитга дахл қилишини болалар уйма-уй юриб тиламчилик қилишлари, уй эгасига эса “ҳаётми ёки ҳамён”, дея дўқ уриб пул сўрашлари ва бундай бемаъни одат айрим ҳудудларда борлигини, ёшлар юзларига ниқоблар тақиб ҳуқуқбузарликлар содир этаётганини ҳам айтиб ўтишимиз лозим бўлади.

Бугунги кунда хеллоуин мажусий маросим фестиваль, карнавал, байрам сифатида ўз аждодларидан мерос бўлиб қолгани боис, бунга турли динлар, жамоатчиликнинг муайян қисми қарши бўлса-да бир қатор мамлакатларда нишонланади.

Собиқ совет мамлакатлари орасида хеллоуин ғоялари кўп оммалашган ва унга қарши кураш олиб борилаётган мамлакат Россия Федерацияси ҳисобланади. Россия давлати, гарчанд, кўп субъектли ва миллатли бўлсада, хеллоуин ғоялари тарафдорларининг аксарият қисми рус ёшлари (бундай ҳолат бошқа собиқ совет мамлакатларида ҳам ўқиш рус тилида бўлган таълим муассасаларида, хусусан, айрим миллий тиллардаги ўқув муассасаларида ҳам кузатилади). Бугунги кунда хеллоуин тарафдорлари ва мухолифатчилари ўртасида кескин тортишувлар кўзатилмоқда. Рус Православ черкови вакиллари хеллоуин иблислар ибодати, дея баҳолаб, черков ва жамоатчилик вакиллари мамлакат ҳуқуқ-тартибод идораларига мурожаат қилиб, хеллоуинни қонун йўли билан тақиқлашни сўрамоқда.

Ўзбекистон дунёвий давлат бўлгани боис,15 та диний конфессия фаолият кўрсатиб келмоқда. Мамлакатимизда турли миллат ёшлари имтиқомат қилади. Улар орасида, хусусан, ўзбек ёшларида ҳам Ғарб маданияти, шу жумладан, мажусийлик даври маросим ва одатларига билиб-билмай чалғиб қолаётганлар ҳам топилади. Жамият ҳаётида хеллоуин ва бошқа мажусийлик маросимлари ўрин топмаслиги учун ҳуқуқий ва тарбиявий (миллий, диний, маънавий) чораларни кучайтириш билан бир қаторда, маданий ва кўнгилочар тадбирлар ҳам таклиф этилмоғи зарур.

Ўзбек халқи ва барча ўзбекистонликларга ўз аждодларимиздан қолган ва бизгача етиб келган байрамларимиз борки, улар миллийлик, инсонийлик, аҳлоқ, маданият, дин ва бошқа тушунчалар билан уйғун бўлган юксак қадрият ва нодир меросларимиз ҳисобланади. Ана шундай бой маънавий мерос турганда жамиятимиз ҳаётида ғарбона мажусий “байрам”ларга ўрин бўлмаслиги керак.

Мамлакатимизда юздан ортиқ миллат вакиллари тинч ва тотувликда яшаб, ўзларининг тили, урф-одатлари, қадриятлари, байрамларини нишонлашда эркиндирлар. Ва уларни сақлаш ҳамда ривожлантириш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Бироқ эркинликни суиистеъмол қилиб, қадриятлармизга мутлақо зид бўлган, аҳлоқсизлик, тубанлик ва ёвузликни тарғиб қилувчи, мажусий маросимларга йўл беришимиз асло мумкин эмас. Ва бундай мажусий маросимларни келажак авлодларимизга, ўзлигимизга, қолаверса, мамлакатимизда яшовчи бошқа халқларни ҳам миллий табиатига суиқасд, дея қарашимиз муболаға бўлмайди.

Фахриддин Солиев

Шарҳлар

Бу йилги Қурбон ҳайитида қўшимча дам олиш кунлари бўладими?

03.08.2019, 22:17

Президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами 11 август куни кенг нишонланиши ҳақида хабар бергандик. Маълумки, аввалги Ҳайит байрамлари муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари...
​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАРГА ТАБРИК ЙЎЛЛАДИ

30.09.2017, 09:23

Президент Шавкат Мирзиёев 1 октябрь куни Ўзбекистонда кенг нишонланадиган Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан устозларга ўз табригини йўллади. Табрик матни ЎзАда эълон қилинди. Қадрли...
​Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида Президент қарори имзоланди

28.06.2017, 10:36

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида Президент қарори имзоланди. Президент Қарори билан Ватанимиз тарихида мутлақо янги саҳифа...
​Сурхондарёда "Бойсун баҳори" фольклор фестивали бошланди

15.05.2017, 10:53

Бойсун туманида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган “Бойсун баҳори” фольклор фестивали бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради ЎзА.Фестивалнинг...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1