1

Нурсултон Рўзибоев аламли мағлубиятга учради

СПОРТ 12.05.2024, 13:36
Нурсултон Рўзибоев аламли мағлубиятга учради

Нурсултон Рўзибоев 3 раундлик жангда Хоакин Баклига ютқазди.

UFC'нинг Сент Люисдаги турнирида Нурсултон Рўзибоев (34-9-2) америкалик Хоакин Бакли (19-6) билан жанг қилди.

Бакли учала раундда ҳам фаоллик кўрсатди. Аниқ зарбалар ва тейкдаунлар сонида ҳам Бакли устунлик қилди. Нурсултон эса бу жангда фаоллик кўрсата олмади.

Якунда ҳакамлар 30-27, 30-26, 29-27 ҳисобида Баклининг ғалабасини қайд этди. Бу Нурсултон Рўзибоев учун UFC'даги илк мағлубият бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1