1

Тошкентда она 14 ёшли фарзандини ўғриликка мажбур қилгани аниқланди

ЖАМИЯТ 18.05.2024, 15:12
Тошкентда она 14 ёшли фарзандини ўғриликка мажбур қилгани аниқланди

Тошкентда фарзандини мактабга юбормаган ва уни майда ўғриликка мажбурлаган онанинг боласи вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи 14 ёшли фуқаро А.Қ. 2023 йил 17 октябрь санасидан бошлаб мактабдаги дарсларга онаси С.Г.нинг асоссиз қаршилиги сабаб бормай қўйган. У уйда жамиятдан тўлақонли узиб қўйилган. Шунингдек, бола онаси томонидан турли хил дўконларда майда ўғирликлар қилишга мажбурлаб келинган.

Қайд этилишича, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази масъул ходимлари ҳамда маҳалла профилактика инспектори ҳамкорлигида ушбу ҳолатга чек қўйилган. Боланинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 16 май куни у Тошкент шаҳридаги вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.

“Айни вақтда Агентлик томонидан фуқаро А.Қ.га ҳуқуқий маслаҳатлар ва зарур ёрдамлар кўрсатиш бўйича ишлар давом этмоқда”, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1