1

​Хитой ва АҚШлик олимлар қайта-қайта фойдаланиладиган қоғоз яратди

HI-TECH 06.03.2017, 11:50
​Хитой ва АҚШлик олимлар қайта-қайта фойдаланиладиган қоғоз яратди

Бугунги кунда технология жуда тез ривожланиб бормоқда. Биламизки, дастлабки қоғоз Хитойда яратилган ва у ҳозирги кунга қадар ривожланиб инсонларга қулай шаклларда ишлаб чиқарилмоқда. Аммо бунинг иккинчи томони ҳам бор, чунки ишлатилган қоғозларни қайта ишлаш ва уни ишлаб чиқариш иқтисодий томондан (ёғочлардан) анча кўп вақт ва маблағ талаб қилади.

Шу сабаб қоғозни яратган хитойликлар қоғозни янги ажабтовур турини ишлаб чиқаришга муваффақ бўлишди. Хитойнинг Шандонг университети олимларидан бир гуруҳи ҳамда Калифорниянинг (АҚШ) Лоуренс университети олимлари ҳамкорликда нур тўлқинлари ёрдамида ёзиш ва қайта фойдаланиш мумкин бўлган қоғознинг янги турини яратишди. Янги турдаги қоғозда ёруғлик қисмининг ультрабинафша нурлари таъсири остида рангини ўзгартириш мумкин бўлган наночастоталар ишлатилади. Бундай наночастоталарни ўз ичига олган энг яхши қоплама деярли ҳар қандай маҳсулотлар учун қўлланилиши мумкин. Калифорния университетидаги хитойлик профессор Ядонг Ин ихтиро ҳақида шундай дейди: “Биз бу ихтиро билан бир неча марта фойдаланиш мумкин бўлган ва қайта ёзиш имкониятини ўзида мужассамлаштирган қоғознинг янги “авлоди” ни яратишга муваффақ бўлдик. Бу турдаги қоғозларни чоп этиш учун ҳеч қандай сиёҳ ёки принтер талаб этилмайди. Ушбу ихтиро иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳамда миллионлаб тонна қоғозларни қайта ишлаш заруратини бартараф этади деб ўйлайман. Бу қайта ёзиш имкониятига эга қоғоз айниқса, газета, журнал, плакатлар ва бошқа турдаги босма материалларни чоп этишда қўл келишига ишонаман.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1