Ўзбекистонда 11-12 май кунлари айрим банклар аҳолига қулайлик яратиш учун ишлашни давом этади. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати маълум қилди.
Хабар берилишича, 2024 йил 11-12 май (дам олиш) кунлари айрим банклар томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Булар:
- Milliy bank
- Hamkorbank
- Tengebank
- Sanoatqurilishbank
- Garant bank
- Infin bank
- Ipoteka bank OTP group
- Asia Alliance bank
- Аgrobank
- Hayotbank
Шу билан бирга "24/7" режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ва тижорат банкларининг мобил иловалари орқали куннинг исталган вақтида валюта айирбошлаш имкониятлари ҳам яратилган.






