АсосийShou-biznes

Машҳур блогер Абдурозиқ унаштирилди

'Машҳур блогер Абдурозиқ унаштирилди'ning rasmi

Тожикистонлик машҳур блогер, актёр, хонанда ва боксчи Абдурозиқ унаштирилганини эълон қилди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида пост жойлади.

Маълумотларга кўра, у БААлик аёлга унаштирилган. Тўй 7 июль куни Дубайда бўлиши режалаштирилган.

«Биласиз, менинг ёшим 20 да. Шу пайтгача мени севадиган, ҳурмат қиладиган қизни севишни жуда ҳам орзу қилардим. Ҳа, бу орзу эди. Кутилмаганда, мен уни топдим. Мени ҳаммадан кўп севадиган, ҳурмат қиладиган қизни топдим. Буни қандай тасвирлашни ҳам билмайман, чунки жуда ҳаяжондаман», — дейиди у.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар