1

Тошкентда ўқувчи мактабга ўзи билан бирга пневматик пистолет олиб келди (фото)

ЖАМИЯТ 21.02.2019, 14:33
Тошкентда ўқувчи мактабга ўзи билан бирга пневматик пистолет олиб келди (фото)

Кеча, 20 февраль куни Юнусобод туманида жойлашган 10-синф ўқувчиси мактабга ўзи билан бирга пневматик пистолет, пневматик газли балон ва ҳимоя маскаси олиб келган.

Ушбу ҳолат профилактика инспектори томонидан танаффус вақтида ўқув сумкаларини текширганида аниқланган.

ИИББда маълум қилишича, бундай қурол спорт дўконларда сотилиши ва уни харид қилиш учун рухсатнома керак эмас.

ИИББ ходимлари томонидан ўсмир ва унинг ота-онаси билан профилактик суҳбат ўтказилди.


Ўқувчининг фотосурати "Эхо Узбекистана" телеграм-каналидан тарқалди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1