1

Ўгай ота уч яшар қизалоғини калтаклаб, итлар билан бир қафасга қамаб қўйди

ДУНЁ 04.05.2024, 20:57
Ўгай ота уч яшар қизалоғини калтаклаб, итлар билан бир қафасга қамаб қўйди

Қирғизистоннинг Чуй вилояти Иссиқ-Ота туманида ўгай ота уч яшар қизалоғини калтаклаб, итлар билан бир қафасга қамаб қўйди. Бу ҳақда "24kg" нашри хабар берди.  

Қайд этилишича, Иссиқ-Ота туман шифохонасига Красная Речка қишлоғида яшовчи, бадани моматалоқ бўлиб кетган, уч яшар қизалоқ олиб келинган. Шифокорлар дарҳол туман ИИБга хабар беришган. 

“Полиция қизнинг ўгай отасини қўлга олди. Тергов давомида у болага мунтазам равишда тан жароҳати етказгани аниқланди”, дейилади хабарда.

Нашрнинг ёзишича, шифохонага оғир аҳволда олиб келинишидан аввал ҳам ўгай ота қизни ёмғир остида ити билан бирга тунашга мажбурлаган.

Полициянинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан ваҳший отага нисбатан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 138-моддаси (қийноқлар) билан жиноят иши қўзғатилган. Боланинг ўгай отаси вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1