1

"Адолат" СДП вакили: “Миллий тикланиш" демократик партияси аввалги сайловдаги ваъдасини нега бажармади?”

СИЁСАТ 24.11.2019, 17:11
Теглар: дебат, ЎзЛиДеП
"Адолат" СДП вакили: “Миллий тикланиш" демократик партияси аввалги сайловдаги ваъдасини нега бажармади?”

Айни пайтда мамлакатимизда декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Сиёсий партиялар иштирокида телеканаллар орқали намойиш этилаётган кескин дебатлар, ўзаро танқидий-таҳлилий фикрлар кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда. 

Ўзларининг жамиятдаги муаммоларга ечим топишдаги таклифларини илгари сураётган партиялар сайловчилар эътиборига ҳавола этилган сайловолди дастурлари бўйича саволларга жавоб беришмоқда. 

Навбатдаги дебат “Севимли” ва “Менинг юртим” каналлари орқали намойиш этилди. Унда "Адолат" СДП вакили Миллий тикланиш партияси вакилларига қуйидагича савол берди:

“Миллий тикланиш партияси 2014 йилги сайловолди дастурида ўрта мактаблар учун миллий қадриятлар бўйича китобларни ижтимоий асосда чоп этиб, тарқатилиши ҳақидаги таклифни илгари сурган эди. Аммо ўтган вақт мобайнида ҳеч бир нашриётда ижтимоий китоблар чоп этилмади. Партияда бу ваъдасини нега бажармади?”

Миллий тикланиш партияси вакилининг берган жавоби савол эгасини қониқтирмади. Албатта, ушбу масалада ҳали ўз ечимини кутаётган ишлар жуда кўп.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1