1

ТЕЗКОР: Юнусобод метро линиясининг қурилиши пайтида фавқулодда ҳолат юз берди

ЖАМИЯТ 18.12.2019, 13:11
ТЕЗКОР: Юнусобод метро линиясининг қурилиши пайтида фавқулодда ҳолат юз берди

Бугун, 2019 йил 18 декабрь, кучли ёмғир натижасида, Юнусобод метросини кенгайтириш учун қурилиш майдончасининг очиқ қисмида фавқулодда ҳолат (қисман ер кўчиши — қулаш) юз берди.

Ҳозирги вақтда ҳодиса Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири Ачилбой Раматовнинг шахсий назорати остида, ички текширув олиб борилмоқда.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси Хасилов Ҳ.Н. воқеа жойида. Воқеа тафсилотлари ва қурбонларнинг борлиги тўғрисидаги маълумотлар ўрганилмоқда, бошқа масалалар тезда ҳал қилинмоқда.

Тергов натижалари тез орада эълон қилинади, деб ёзади “Ўзбекистон темир йўллари” Ахборот-таҳлилий медиа маркази.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги берган маълумотларга кўра, Юнусобод йўналишининг янги қурилаётган қисмида ёмғирнинг сурункали ёғиши оқибатида таҳминан 250 м3 тупроқ ўпирилиб тушган.

Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, пудратчи қурилиш ташкилотларининг куч ва воситалари ёрдамида юзага келган ҳолат бартараф этилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда гувоҳларнинг ёзишича, ҳодиса жойига ўнлаб тез ёрдам машиналари келган, ҳодиса юз беришидан олдин портлаш овози эштилган.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1