1

"Мен ўзимни хорижий агент деб ҳисобламайман"

ДУНЁ 27.04.2024, 19:52
Теглар: Максим Галкин, “хорижий агент”
"Мен ўзимни хорижий агент деб ҳисобламайман"

Россиялик таниқли комедиячи Максим Галкин уни “хорижий агентлар” сафидан чиқаришни рад этгани учун судга шикоят киритди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. 

Гап шундаки, 2023 йили Галкин ундан “хорижий агент” мақомини олиб ташлаш бўйича Москванинг Замоскворецкий туман судига ариза киритган. 

Галкин ўзининг агент эмаслигини айтиб, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида изоҳ қолдирган.

Аммо суд бу даъвони рад этган. Москва шаҳар суди бу қарорни қонуний деб тан олган. 

Аммо суд вакилининг сўзларига кўра, Галкин хорижда концертлар беради, ўз чиқишларида Россиянинг ички ва ташқи сиёсати ҳақида ҳам гапиради, ижтимоий тармоқларида эса ушбу чиқишлардан парчаларни эълон қилади. Суд қарорига кўра, чет элликлар Галкинни қўллаб-қувватлайди ва унинг фикрларини тарқатади. Шу сабабларга кўра, Галкиндан “хорижий агент” мақоми олиб ташланмаган.

Шундан сўнг, Галкин уни ушбу реестрдан чиқаришни рад этиш юзасидан яна судга кассация шикоятини киритди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1