Финляндия парламентининг ўнг қанот “Ҳақиқий Финлар” партияси аъзоси ресторан олдида отишма содир этганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Дастлабки терговга кўра, ҳодиса ресторан ёнида содир бўлган. Полиция хабарида айтилишича, гумонланувчи ҳамкасби билан оғзаки жанжаллашиб қолган, кейин ўқотар қуролни чиқариб, ерга отишдан олдин уни ҳозир бўлганларга қаратган.
“Ҳақиқий Финлар” – ҳукумат коалициясининг бир қисми бўлган ўнг қанот партияси ҳисобланади. Бу парламентдаги вакиллар сони бўйича иккинчи партия – 200 депутатдан 46 нафари. Партия 2023 йилги парламент сайловларида иккинчи ўринни эгаллаган.