1

Uzbekistan Airways «коронавирус Ўзбекистон авиациясигача етиб келди» деган хабарга изоҳ берди

ЖАМИЯТ 14.03.2020, 23:21
Uzbekistan Airways «коронавирус Ўзбекистон авиациясигача етиб келди» деган хабарга изоҳ берди

Бу нафақат бизда, балки бутун дунёда кузатилаётган ҳолат. Лекин шунга қарамай раҳбарият ишдан бўшатиш, мажбурий таътилларга чиқаришни режалаштирмаган, аксинча бундай қилмаслик учун барча чораларни кўрмоқда.

“Ҳозирча ҳеч ким расман касалликка чалингани йўқ, лекин авиациямиз иқтисодиёти бу касалликни ҳис қилмоқда, – деб бошланади ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар. - Авиакомпания ўз ходимларини ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътилига жўнатишни режалаштирмоқда. Мажбурий таътилга деярли барча хизмат вакиллари жўнатилади. Бундай вазият қанча давом этиши ҳозирча маълум эмас” .

Хабарнинг қанчалик асосли эканлиги билан қизиқиб, "kun.uz" Uzbekistan Airways авиакомпанияси матбуот хизмати билан боғланди:

– Бу хабар техникларимизнинг ички гуруҳида тарқалган, аммо ҳақиқатга зид. Қизиғи, бошқа йўналишлардан фарқли равишда айнан шу бўлим катта иш ҳажмига эга. Сабаби, техник хизматларимиз энг камида апрель ойига қадар буюртмаларга эга ва тинимсиз ишлашяпти.

Энди бевосита Uzbekistan Airways’нинг фаолиятига келсак, чиндан ҳам кўплаб рейслар бекор қилинаётганидан хабарингиз бор. Бу нафақат бизда, балки бутун дунёда кузатилаётган ҳолат. Лекин шунга қарамай раҳбарият ишдан бўшатиш, мажбурий таътилларга чиқаришни режалаштирмаган, аксинча бундай қилмаслик учун барча чораларни кўрмоқда.

“Наврўз” байрами арафасида ички рейсларга 50 фоизгача чегирмалар эълон қилдик. Халқаро рейслар бўйича ҳам бундай режаларимиз бор эди, аммо коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият туфайли кейинга сурилди.

Энг муҳими, бутун дунё авиакомпаниялари бугунги кунда мураккаб вазиятда. Uzbekistan Airways вазиятдан камроқ талафот билан чиқиш йўлларини изламоқда. Хусусан харидлар қайта кўриб чиқиляпти, оптимизация усуллари қўлланяпти.

Албатта, вазият кун сайин ўзгариб бормоқда ва буни ҳисобга олмасликнинг иложи йўқ. Агар шароит тақозоси билан қўшимча-чора-тадбирлар кўришга мажбур бўлсак, бу ҳақда расман хабар берамиз, деди миллий авиакомпания матбуот котиби Ҳабибулло Набиев.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1