10 март куни соат 06:10 да 1991 йилда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида яшовчи И.М ўзининг "Тико" русумли автомобилида Кармана туманидан ўтувчи автомобиль йўлида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқаъла туманида яшовчи З.О бошқарувидаги "Ласетти" билан ён томони билан тўқнашиб кетади. Оқибатда автоҳалокат юз беради.
ЙПХ ходимлари воқеа жойига етиб борганларида иккала автомобиль ҳам ёниб кетганлигининг гувоҳи бўлишади. ЙПХ ходимининг айтишича, "Тико" ҳайдовчисининг танаси машинада қисилиб қолган ҳолда ёниб кетган.