1

Ўзбекистонлик блогер қиз коронавирусга таҳлил топширди

ЖАМИЯТ 18.03.2020, 14:18
Ўзбекистонлик блогер қиз коронавирусга таҳлил топширди

Ўзбекистонда лео_17 тахаллуси билан танилган таниқли Instagram блогери Шаҳзода Салимжонова коронавирусга таҳлил топширди, деб хабар бермоқда Repost.

Қайд этилишича, у март ойининг бошларида Европага саёҳат қилган. Уйига қайтганидан сўнг ва 16 март куни Ўзбекистонда биринчи марта коронавирус инфекцияси аниқланганидан кейин Шаҳзода ўзида коронавирус бор-йўқлигини аниқлаш учун ихтиёрий равишда Давлат санитария-эпидемиология назорати марказига мурожаат қилиб, таҳлил топширган.

«Соат кундузги 3 эди. Марказда одам гавжум эди. Сўровнома ўтказишди. Қаерга борганим, ким билан алоқада бўлганимми сўрашди. Бурнимдан суртма олишди. Шу холос. Мана, орадан бир кундан ортиқ вақт ўтган бўлса ҳам, ҳалигача жавобини олмадим. Барча қўнғироқларимга эса ‘бирор нарса бўлса ўзимиз боғланамиз’,  дея жавоб беришди. Тушунмадим, мени ҳеч ким мажбур қилмаганди. Дўстларим бунга оддий муносабатда бўлишди. Уйда эса онам ҳатто бундан ажабланди ва таҳлил топширишни ким талаб қилганини сўради. Мен буни нормал ҳолат деб ҳисоблайман. Ота-онам ўзи тиббиёт ходимлари ва шу сабабли буни ижобий қабул қилишди», — деган Шаҳзода Салимжонова.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1