1

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Покистон президенти билан учрашди

СИЁСАТ 09.05.2024, 19:29
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Покистон президенти билан учрашди

2024 йил 9 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация Покистон Президенти Асиф Али Зардорий томонидан қабул қилинди.

"Покистон Президенти Асиф Али Зардорий Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинганимиздан ғоят мамнунмиз. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломларини етказдик. Икки томонлама муносабатларимизда ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришга қаратилган алоқаларини кенгайтириш тарафдоримиз. Учрашувимиз кун тартибида иқтисодий дипломатиядаги муҳим имкониятларни кўрсатувчи кенг кўламли мавзулар муҳокама қилинди. Биз давлат ташкилотлари ва хусусий сектор вакиллари ўртасида мустаҳкам ҳамкорликни рағбатлантирамиз", - деди Бахтиёр Саидов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1