АсосийJamiyat

Андижондаги "Муҳташам юз йил" қасри... (видео)

'Андижондаги "Муҳташам юз йил" қасри... (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда, айниқса Facebook’да кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган "Муҳташам юз йил" сериалидаги қаср каби қурилган уй қаерда эканлиги аниқланди. 

Видеода тарқалган бино Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани, Оразий қишлоғи ҳудудида жойлашган.

Нафақат инсонлар ва меъморчилик ихлосмандларини ўзининг улуғворлиги ва гўзаллиги билан лол қолдирувчи, балки “Муҳташам юз йил” сериали мухлисларини ҳам ҳайратга соладиган ноёб ушбу меъморий мўъжиза оддий маҳаллий аҳоли томонидан қурилган. Бетон қалъа билан ўралган, қалъа катталиги жиҳатидан ҳайратланарли — у 55 та хонани ўз ичига олади.

Бино Туркиядаги Тўпқопи саройининг тўлиқ нусхасига ўхшайди. 

Айнан шу учун ҳам видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг турли мунозараларига сабаб бўлмоқда. 

Ҳатто, бино эгаси "Муҳташам юз йил" сериалини битта ҳам қолдирмасдан росса қунт билан томоша қилиб, ният қилганми” деган гаплар тарқалиб кетди. 

Facebook’да тарқалган видеолардан бирида фикр қолдирган “Халилуллоҳ Ҳабибуллоҳ ўғли” исмли фойдаланувчи бино эгаси эканлигини билдириб, ўзининг фикрларини қолдирган.

"Мен видеодаги бино эгаси бўламан, уйни қиблагоҳимиз дадам қурганлар. Бино яшаш мақсадида қурилмаган, қизлар мадрасаси, кейинроқ эса болалар боғчаси қилишга ҳаракат қилдик, расмий рухсат олиш ва моддий сабаблар билан иккиси ҳам насиб этмади. Билиб билмай ҳар балони гап деб кўтариб юриш на мусулмончиликка ва на инсонийликка тўғри келмайди”— дейди Ҳалилуллоҳ Ҳабибуллоҳ ўғли.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар