1

Тошкентда 8 март куни бир аёлга тегишли бўлган “Merсedes Benz” ва “BMW” машиналарини ёқиб юборганлар қўлга олинди

ЖАМИЯТ 18.03.2020, 17:22
Тошкентда 8 март куни бир  аёлга тегишли бўлган “Merсedes Benz” ва “BMW” машиналарини ёқиб юборганлар қўлга олинди

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳрида 8 март куни тонгда кўп қаватли уйлардан бирининг олдидаги автотураргоҳда бир аёлга тегишли бўлган BMW X5 ва Mercedes GLC автомобиллари ёниб кетган эди. Шундан сўнг, ушбу ҳолат қасддан ёқиб юборилгани аниқланганди. Айни пайтда мазкур қилмишни қилганлар қўлга олинди, дея маълум қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ. 

Қайд этилишича, моддий зарар сўммаси тахминан 225 000 АҚШ доллари миқдорида баҳоланган. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173 моддаси иккинчи қисми “в” банди билан жиноий иш қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар давомида иккита автомобилларни қасддан ёқиб юборганликда гумонланувчи 30 ёшли самарқандлик Турсин Э. ва Тошкент вилоятида яшовчи 26 ёшли Шаҳзод Ш.лар аниқланиб, қўлга олинди, дейилади хабарда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1