АсосийЖАМИЯТ

Нукус – Олмаота – Нукус йўналишида авиарейслар қўйилмоқда

Энди Нукусдан Олмаотага ҳам учиш мумкин бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳаво йўллари матбуот х...

Энди Нукусдан Олмаотага ҳам учиш мумкин бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳаво йўллари матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, 1 июндан парвозлар чоршанба ва шанба кунлари қуйидагича амалга оширилади:

- Нукусдан жўнаб кетиш соат 10:05, Нукус вақти билан;

- Олмаотага етиб келиш соат 12:15, Олма-ота вақти билан;

- Олмаотадан жўнаб кетиш соат 13:15, Олма-ота вақти билан;

- Нукусга етиб келиш соат 15:45, Нукус вақти билан.

Бир томонга авиачипталар нархи 1 064 000 сўмдан, Нукус – Олмаота – Нукус йўналиши бўйича эса 1 849 000 сўмдан бошланади.

Нукусдан Москва ва Истанбулга ҳам учиш мумкин.


 

 

    Бошқа янгиликлар

    Нукус – Олмаота – Нукус йўналишида авиарейслар қўйилмоқда - Darakchi.uz