1

Президент Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигидан бундан кейин маҳаллабай аниқ натижалар сўралашини айтди

ЖАМИЯТ 18.03.2020, 20:54
Президент Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигидан бундан кейин маҳаллабай аниқ натижалар сўралашини айтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 18 март куни маҳалла ва оила муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда ҳал этиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Маълумки, Президентнинг жорий йил 18 февралдаги фармони ва қарорига мувофиқ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилган эди.

Йиғилишда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича вазифалар муҳокама қилинди.

– Вазир ва унинг ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари амалий ишлар ва натижадорликка ўтиши керак. Бунинг учун барча ресурс, ваколат ва шароит қилиб берилди. Бундан кейин масъуллардан маҳаллабай аниқ натижа сўралади, – деди давлатимиз раҳбари.

Ҳар бир оила билан манзилли ишлайдиган, уларни қўллаб-қувватлайдиган янги тажриба яратиш зарурлиги таъкидланди.

Президент ажримлар масаласига алоҳида тўхталиб, кичик маиший сабаблар жиддий оқибатларни келтириб чиқараётганини афсус билан қайд этди. Вазирлик раҳбарлари, жойлардаги мутасаддилар нотинч оилалардаги аҳволни олдиндан ўрганиб, муаммони бартараф қилиш бўйича манзилли ишлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Маҳаллалар қошида бўлғуси келин-куёвларни оилага тайёрлаш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиб, уларга психологлар, обрўли отахон ва онахонларни бириктириш, “Ибратли оила” танловини ўтказиш бўйича тавсиялар берилди.

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1