1

13 апрелдан АИ-91 маркали бензин нархи арзонлайди

ИҚТИСОДИЁТ 11.04.2020, 20:22
13 апрелдан АИ-91 маркали бензин нархи арзонлайди

Жорий йилнинг 13 апрелидан бошлаб АИ-91 маркали бензин нархи арзонлаштирилади ва 5 600 сўм қилиб белгиланади Бу ҳақда  “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати хабар қилади.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан март ойидан буён “UNG” миллий бренди остидаги ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғида бензин ва дизель ёқилғиси нархлари босқичма-босқич пасайтириб келинмоқда.

Бир ой вақт оралиғида дизель ёнилғисининг нархи 500 сўмга арзонлаштирилди. 

Шунингдек, жорий йилнинг 26 март кунидан эътиборан АИ-92 маркали бензиннинг нархи пасайтирилган эди.

Аввалроқ Ўзбекистонда бензин нархларининг пасайиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1