1

Кучли шамол ва ёғингарчилик “Ўзбекнефтгаз” тизимидаги корхоналар фаолиятига ҳам салбий таъсирини кўрсатди

ИҚТИСОДИЁТ 28.04.2020, 16:33
Кучли шамол ва ёғингарчилик “Ўзбекнефтгаз” тизимидаги корхоналар фаолиятига ҳам салбий таъсирини кўрсатди

2020 йилнинг 27 апрель куни соат 20:00 дан 22:30 гача бўлган вақт оралиғида Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятлари ҳудудида кузатилган кучли шамол ва ёғингарчилик “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятига ҳам салбий таъсирини кўрсатди. Бу ҳақда жамиятнинг Матбуот хизмати маълум қилмоқда. 

Соат 20:20 да кучли шамол оқими келиши натижасида, Қашқадарё вилоятида жойлашган “Муборак нефть газ қазиб чиқариш бошқармаси”га қарашли “Алан” конидаги сиқув компрессор станциясидаги 100 ва 200-сонли газ ҳайдаш агрегатлари ва “Кўкдумалоқ” конидаги 2-йиғиш жойидаги 100-сонли газ ҳайдаш агрегати авария ҳолатда тўхтаб қолди.

Соат 21:55да “Кўкдумалоқ” конидаги 2-йиғиш жойидаги 100-сонли газ ҳайдаш агрегати, 22:00да эса “Алан” конидаги сиқув компрессор станциясидаги 100-сонли газ ҳайдаш агрегатлари ишга туширилди. 28 апрель куни соат 01:45да эса “Алан” конидаги сиқув компрессор станциясидаги 200-сонли газ ҳайдаш агрегатининг фаолияти қайта тикланди.

Бухоро вилоятида жойлашган “Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”га қарашли “Учқир” газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг 1,2,3,4 ва 5-сонли технологик тармоқлари ва “Учқир” қурилмасига юқори босимли буғ етказиб берувчи қозонхонадаги 1,3,4,5,6 сонли қозонлари 2020 йилнинг 27 апрель куни соат 20:35да авария ҳолатда тўхтаб қолди. 

Ҳозирга қадар электр таъминотидаги узилишлар сабабли, “Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”га қарашли қурилмалар фаолияти тиклангани йўқ.

Кечанинг ўзида, соат 21:37да “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”га қарашли, “Шўртан” сиқув компрессор станцияси-1 (Bateman)даги 1-сонли газ ҳайдаш агрегати, Тозаланган товар газни магистрал газ қувурига ҳайдаш компрессор станциясидаги 6 ва 7-сонли газ ҳайдаш агрегатлари, Сиқув компрессор станцияси-2 даги (КМПО) 300-сонли газни ҳайдаш агрегати, Газдан пропан бутан олиш қурилмасидаги 1,2,5-сонли турбодетандр агрегатлари, Сиқув компрессор станцияси-1 (Bateman)даги 3-сонли газ ҳайдаш агрегати ишлашдан тўхтади.  

2020 йилнинг 28 апрель куни соат 03:50 га қадар бўлган вақт оралиғида “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”га қарашли барча технологик қурилмаларнинг иш фаолияти қайта тикланди ва улар бир маромда ишламоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик департаменти хабарига кўра, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тасарруфидаги филиал ҳамда юқори кучланишли подстанцияларда хизмат вазифасини олиб борувчи мутахассислар билан ҳамкорликда электр таъминотини тиклаш ҳамда кучли шамол оқибатида етказилган зарар оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилётганлиги айтилмоқда хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1