1

Ғазода оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилган

ДУНЁ 25.04.2024, 21:25
Теглар: Ғазо, оммавий қабрлардаги жасадлар, тириклай кўмиш
Ғазода оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилган

Ғазо ҳудудида аниқланган оммавий қабрлардан топилган жасадларнинг камида 20 таси тириклайин кўмилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ғазо фуқаролик мудофааси ташкилоти тарқатган хабарларга асосланиб, Al Jazeera нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Ғазодаги оммавий қабрларда топилган ўнта жасаднинг қўллари боғланган ҳолатда бўлган. Шу далилга асосланиб, жасадлар тирик ҳолатда кўмилгани тахмин қилинмоқда.

“Биз тириклайин кўмилган деб тахмин қилаётган жасадларнинг камида 20 тасини суд-тиббий экспертизасидан ўтказишимиз керак”, — деган Фаластин фуқаролик мудофааси ташкилоти аъзоси Муҳаммад Муғер.

Носир касалхонасидаги оммавий қабрлардан топилган баъзи жасадлар болаларга тегишли экани маълум қилинган. Болалар жасадлари қолдиқлари ҳақидаги фото ва видеодалиллар тақдим этилган.

Бир қанча араб нашрлари ғазолик асирлар тириклайин кўмилиши борасида Исроил ҳарбий маъмуриятига саволлар йўллаган. Маъмурият мурожаатни эътиборсиз қолдирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1