1

Ўзбекистон гилоси Россия бозорларида сотила бошланди

ИҚТИСОДИЁТ 05.05.2020, 15:44
Ўзбекистон гилоси Россия бозорларида сотила бошланди

Ўзбек гилосининг илк жўнатмаси Россияга муваффақиятли экспорт қилинганлиги ҳақида East-fruit.com. таяниб Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби хабар бермоқда.  

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидовнинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта Новосибирскга ўзбек гилоси ортилган биринчи юк машинаси  кириб келган.

Ўзбек гилосининг бир килоси 550 рублдан (7,3 АҚШ доллар) сотилган ва шу нархда баҳоланаётган табиий меваларга бўлган талабдан ҳам ошиб кетган. Чакана савдода эса ушбу маҳсулотнинг тахминан 1 кило учун 13 доллардан кўпроқ баҳоланган бўлиши мумкин.

EastFruit маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳар йили 35 дан 50 минг тоннагача гилос экспорт қилади. Россия минтақадаги гилоснинг энг йирик харидори ҳисобланади ва йилига 100 минг тоннадан кўпроқ гилос сотиб олади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1