АсосийJamiyat

Суд “UzAutoMotors” АЖнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси қарори устидан қилган шикояти бўйича ўз ишини бошлади

'Суд “UzAutoMotors” АЖнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси қарори устидан қилган шикояти  бўйича ўз ишини бошлади'ning rasmi

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишни 19 август куни кўриб чиқилган эди.

Қўзғатилган ишнинг кўриб чиқилишида компаниядан бирор вакил қатнашмагач,  иш охирида Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси “UZAUTOMOTORS” АЖ автомобиллар нархини 3 млндан 19 млн сўмгача тушириши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилганди.

Шундан сўнг "UzAvto Motors” АЖ Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят киритган эди

Олий суд  Ахборот хизмати 2 октябрь куни Тошкент шаҳар маъмурий судида “UzAutoMotors” АЖнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссиясининг ишига оид қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланганини хабар берди.

Ушбу маъмурий иш судья Ғ. Давлатов раислигида кўрилмоқда. Шунингдек, аризачи - “UzAuto Motors” акциядорлик жамияти вакили томонидан судга суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома киритган. Мазкур илтимоснома юзасидан тарафлар фикри сўралганидан сўнг, суд ўз ўрнида ажрим қилиб, мазкур илтимоснома ишни кўриш жараёнида тарафлар томонидан давлат сири билан боғлиқ махфийлаштирилиши лозим бўлган ҳужжатлар суд муҳокамасида кўрилиши учун тақдим этилганидан сўнггина муҳокама қилиниши учун очиқ қолдирилди ва суд ишни мазмунан кўриб чиқишни бошлади, дейилади Ахборот хизмати хабарида

Дастлаб сўз навбати “UzAuto Motors” АЖ вакилига тақдим этилган. 

Вакил ўз важида жавобгар - Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўтказилган текшириш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарори нотўғри тадбиқ этилганлиги, “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган товарларга нархлар шакллантирилишида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарори тадбиқ этилиши лозимлиги, жамият томонидан ишлаб чиқариладиган товарларнинг нархини келишиш жамиятнинг Кузатув кенгаши ваколатига кириши тўғрисидаги важларни билдириб ўтган.

Шунингдек, аризачи вакили томонидан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси томонидан “Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 18-банди талаблари бузилган ҳолда қарор қабул қилинганлиги, чунки Махсус комиссия йиғилишини ўтказишни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимоснома киритилган бўлсада, “UzAuto Motors” АЖга ёзма фикр ва далилларни тақдим этиш ҳуқуқи чекланганлигини билдирган.

Суд жавобгар вакили томонидан аризачининг важларига нисбатан фикр-мулоҳазаларини тинглаганидан сўнг, мазкур важларга нисбатан қўшимча ҳужжатларни тақдим этиши тўғрисида фикр билдирган ва суд муҳокамаси тақдим этилган қўшимча далилларни ўрганиш ҳамда суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказиш учун киритилган илтимоснома юзасидан ҳужжатларни ўрганиш учун кейинга қолдирган.

Маълум, қилинишича, кейинги суд мажлиси 2020 йил 9 октябрь куни соат 11.00 да ўтказилади.

Мавзуга оид қуйидаги материалларни ўқиб батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин:

Депутат: Монополистларимизнинг “безбетларча” катта-катта маблағларга эга бўлаётганлиги асабларни таранг қилмоқда

 

Мен Сиз ҳақингизда кўпчиликка маълум ҳақиқатни айтавераман: Сиз барибир монопол ва номард иштирокчи сифатида қолаверасиз — Кушербаев яна "Ўзавтомоторс"га

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига енгил автомобиллар нархини оширилиши бўйича депутатлик сўрови юборилди

 

«UzAutoMotors» депутат Расул Кушербаевнинг енгил автомобиллар нархларини ошириш бўйича айбловига муносабат билдирди

 

Ўзбекистонда автомобиллар нархлари 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача туширилади, мартдан бошлаб машина олганлар учун нархлар қайта ҳисобланади

 

"Йўқ обрўга қандай путур етказиш мумкин?!" Депутат “UzAutoMotors”нинг Кушербаев устидан арз қилаётгани ортидан аччиқ ҳақиқатларни айтиб ташлади

 

“UZAUTOMOTORS” қайси автомобилларни қанчадан қиммат нархда сотганлиги маълум бўлди

 

Бир гуруҳ депутатлар “UZAUTOMOTORS” масаласида коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорига депутатлик сўрови киритишди

 

ЎзЛиДеП нега “Ўзавтомоторс” устидан ҳукуматга эмас Рақобат қўмитаси ва Прокуратурага арз қилди? — Алишер Қодиров

 

“UzAuto Motors” автомобиллар нархларини туширмайди — Расмий баёнот

 

    Бошқа янгиликлар