Ўзбекистонда автомобиллар нархлари 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача туширилади, мартдан бошлаб машина олганлар учун нархлар қайта ҳисобланади

ЖАМИЯТ 19.08.2020, 13:04
Ўзбекистонда автомобиллар нархлари 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача туширилади, мартдан бошлаб машина олганлар учун нархлар қайта ҳисобланади

Аввал хабар қилинганидек, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг давоми бугун кўриб чиқилди.

Қўмитанинг махсус комиссияси томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобил нархларини ассоссиз оширганини тасдиқлади. Унга кўра автомобиллар нархлари 3 млн. сўмдан 19 млн. сўмгача асоссиз оширилгани аниқланди. Бу ҳақда депутат Дониёр Ғаниев хабар бермоқда. 

Шунга кўра комиссия "UZAUTOMOTORS” АЖга бугундан бошлаб нархларни асоссиз оширилган қисмини бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берди. Шунингдек, март ойидан буён, яъни янги асоссиз оширилган нархларда автомобилларни сотиб олган мижозлар билан қайта ҳисоб китоб қилиш топшириғи берилди.

ТаъкидланишичА, Комиссия қарори мажбурий кучга эга. Лекин компания комиссия қароридан норози бўлса, судга бериши ва жараён ҳали давом этиши ҳам мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1