АсосийJamiyat

Сирдарёда ис газидан заҳарланган оиланинг икки фарзанди ҳам жонлантириш бўлимида вафот этди

'Сирдарёда ис газидан заҳарланган оиланинг икки фарзанди ҳам жонлантириш бўлимида вафот этди'ning rasmi

Сал аввал Сирдарё вилоятининг Ховос туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида аёл ва унинг вояга етмаган фарзанди вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Вафот этган аёлнинг бошқа вояга етмаган фарзандлари Қ.Ш. ва Қ.Ш. ис газидан заҳарланиб, Ховос тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида ётқизилган эди.

Айни пайтда Бош прокуратура Матбуот хизматининг "darakchi.uz"га хабар беришича, қолган икки жабрланувчи ҳам ис газидан ўткир заҳарланиш оқибатида вафот этди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ховос тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Терговга қадар текширув устидан назорат ўрнатилган бўлиб, натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилиши таъминланади, дейилган тақдим этилган маълумотда. 

Эслатиб ўтамиз:

2020 йил 6 ноябрь куни Сирдарёда ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этишди.

30 октябрь куни Навоийда коллеж ўқувчиси бўлган ака-ука уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Шунингдек, октябрь ойида никоҳ тўйига икки кунгина бўлган ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бир неча кун аввал эса Нукусда ижарада яшаётган 4 нафар талаба, Янгийўлда эса бир оила ис газидан заҳарланди.

    Бошқа янгиликлар