Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида бўлиб ўтаётган видеоселекторда узоқ йиллар давомида тўпланиб қолган электр ва газ тармоқларидаги муаммолар ечими бўйича бу йил ҳали тарихда бўлмаган катта маблағ ажратилиши айтилди.
“Даракчи” мухбирининг маълум қилишича, жорий йилда республика бўйича:
- ижтимоий-иқтисодий аҳволи энг оғир 325 та қишлоқ ва 71 та шаҳар маҳаллаларини комплекс ривожлантириш учун уларга ичимлик суви, электр тармоқлари, ички йўллар ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш ҳамда таъмирлаш ишлари учун 3,3 триллион сўм;
- 2 минг 721 та маҳаллада 10 минг километрдан ортиқ ички йўлларни таъмирлашга 2 триллион сўм;
- 4 минг километрдан ортиқ сув тармоқларитортилиб, 500 та маҳаллага тоза ичимлик суви етказиш учун 1 триллион сўм;
- электр таъминотини яхшилаш мақсадида, 5 минг 377 та (60 фоиз) маҳаллада 15минг километр электр узатиш тармоқлари ва 4мингдан ортиқ трансформаторлар янгилаш ишларига қарийб 2,1 триллион сўм йўналтирилади.
Бундан ташқари, Жаҳон банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан бирга, “қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг 21 та тумани, 60 та қишлоғида 485 миллиард сўмлик (46 миллион долларлик)лойиҳалар бошланади.
Наманган вилояти ҳокими ташаббуси билан жорий йилда республикадан қўшимча ажратиладиган 200 миллиард сўмга маҳаллий бюджетдан яна 100 миллиард сўм йўналтириб, 954 километр ички йўлларни таъмирланади.
Эслатиб ўтамиз, ажратилаётган бу маблағларнинг мақсадли сарфланиши назоратда бўлиши ва бунинг учун ҳудудий прокурорлар масъул бўлиши ҳақида хабар берган эдик.
Мавзуга доир:
Ҳақиқий обод маҳаллада “темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарлари бўлмаслиги лозим — Президент
Президент Фарғона, Наманган ва Чирчиқ шаҳарлари сектор раҳбарлари ҳақида гапирди
Очилбой Раматов 30 триллион сўмлик лойиҳалар ижросига жавоб беради
“Энди бюджет маблағи талон-тарож бўлса, прокурорлар ҳам жавобгар бўлади” - Президент