АсосийSiyosat

Президент “Қишлоқ шифокори” дастури суст олиб борилаётганини танқид қилди

'Президент “Қишлоқ шифокори” дастури суст олиб борилаётганини танқид қилди'ning rasmi

Айни пайтда давом этаётган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев “Қишлоқ шифокори” дастури доирасида олис ва чекка ҳудудларга шифокорларни жалб қилиш ишлари суст олиб борилаётганини танқид қилди.

“Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг маълум қилишича, йиғилишда ушбу дастур доирасидаги қуйидаги камчиликлар санаб ўтилди:

Олис ва чекка ҳудудларда:

  • Атиги 36 нафар шифокорлар ишга қабул қилинган (Жиззахда бирорта шифокор билан шартнома тузилмаган).
  • 143 та шифокор лавозими вакант (Шундан  Сирдарё 34 та, Сурхондарё 27 та ва Фарғонада 20 та).
  • Ишга қабул қилинган тиббиёт ходимларига 30 миллион сўмлик бир марталик тўловни амалга ошириш ҳам энди бошланмоқда (Навоийда 6 нафар ва Фарғона 4 нафар).

Бу камчиликларни ҳисобга олиб, масъуллар ва туман ҳокимлари  10 та тиббиёт олийгоҳи ректорлари билан бирга камида 200 нафар битирувчини олис ва чекка ҳудудларга ишга юбориш бўйича шартномалар имзолайди. Бунинг учун уларга икки ҳафта мухлат берилди.

 

Йиғилиш давом этмоқда.

Мавзуга доир:

Президент тиббиёт соҳасидаги 70 фоиз муаммоларга ечим ҳақида гапирди

"Маблағ ажратиляпти, лекин тўғри йўналтирилмаяпти". Президент бепул тиббий хизмат тўғрисида гапирди

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига дори-дармон учун ажратилаётган маблағ 3 бараварга оширилади

    Бошқа янгиликлар