Бугун бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ободонлаштириш масаласига ҳам тўхталиб ўтди. Бу ҳақда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов хабар қилмоқда.
Давлат раҳбарининг масъулларга берган топшириғига кўра, жорий йил якунига қадар автомобиль йўллари, дала четлари, барча аҳоли масканларида 155миллион дона, шундан 80миллион дона – тут, 3,5 миллион дона – павловния ва 71миллион дона – тез ўсувчи ва бошқа кўчатлари экилади. Бундан ташқари, 2,5мингта маҳалладаги аҳоли хонадонларига 9,5миллион дона узум кўчати экиш ташкиллаштирилади.
Бунда лаборатория сертификатига эга, сифатли кўчатларни танлаш, уларни экиш учун мос жойларни тўғри белгилаш, ўз вақтида парваришлашга вилоят ҳокимлари шахсан масъул ва жавобгар бўладилар.
Мавзуга доир:
Ўтган 6 ойда иқтисодий кўрсаткичларимиз ошган. Қайси тармоқлар ҳисобига?






