Бугунги финал баҳслари якунига кўра, Ўзбекистон дзюдо жамоаси жами 12 та медални қўлга киритиб, улардан 4 таси - олтин, 2 таси - кумуш ва 6 таси бронза медаллари бўлди. Булар:
Олтин:
- Ҳалимажон Қурбонова (48 кг)
- Шукуржон Aминова (57 кг)
- Музаффарбек Туробоев (100 кг)
- Шохрухжон Бахтиёров (100+ кг)
Кумуш:
- Фарангиз Ходжиева (63 кг)
- Нурбек Муртозоев (81 кг)
Бронза:
- Фарангиз Реджепова (63 кг)
- Дилшодбек Йўлдошев (66 кг)
- Фарангиз Холмуродова (70 кг)
- Ирисхон Курбанбаева (78 кг)
- Фотима Курамбоева (78+ кг)
- Сухроб Раджабов (-100 кг)
Таъкидлаш жоизки, бугунги финал баҳсларида Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимовнинг иштирок этгани, ўйинлар олдидан дзюдочиларимизга далда бергани, шубҳасиз, ўз самарасини берди.