Ҳафта давомида сизни нима кутмоқда (22-27 январь)?

МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ 22.01.2018, 09:23
8827
Ҳафта давомида сизни нима кутмоқда (22-27 январь)?

Ҳамал

Мазкур ҳафтада сиз ўзингиздаги меҳнатсеварлик қобилиятининг янада кучайишига гувоҳ бўласиз. Шу сабаб ишингиздан кўпроқ топшириқ оласиз. Бироқ ўта кўп ишлаш ҳам асаб тизимининг толиқишига олиб келади. Шубҳали келишувлар ва йирик харидлардан бироз чекланиб турганингиз маъқул.

Савр

Мазкур бурж вакиллари ўзига муносиб жуфт топиш учун ҳам қулай фурсат. Бироқ, сиз кўнгил қўйган инсон билан алоқаларни мустаҳкамлаш осон бўлмайди. Ўткинчи ҳисларни севги деб ўйлаб, адашиб қолишдан эҳтиёт бўлинг. Агар оилали бўлсангиз, оилангизга кўпроқ вақт ажартинг.

Жавзо

Турмуш ўртоғингиз билан муносабатларда зиддиятларга дуч келишингиз мумкин. Оила аъзоларингиз билан ҳам жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Аксарият бурж вакиллари янги ҳафтада асосий вақтини уйда ўтказишни истайди. Оила аъзоларингиз билан муносабатларни ҳам юмшатиб олишингиз мумкин.

Саратон

Киришувчанлигингиз ва сўзамоллигингиз туфайли кўплаб муаммоларга барҳам бера оласиз. Иш бўйича янги танишлар орттиришингиз мумкин. Фарзандларингизнинг муаммолари бироз сизни қийнаб қўйиши мумкин. Ишдаги муҳит ҳам фаровон бўлмайди. Соғлиғингизга эътиборлироқ бўлинг.

Асад

Эҳтиёт бўлинг—ўзингизни тетик ва дадил ҳис этаётган бўлсангиз-да, кўп ишлаб, ўзингизни толиқтириб қўйманг. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ишга бошингиз билан шўнғиб кетасиз. Шунингдек, сизни учрашувлар, дўстлар дийдори, меҳмондорчиликлар кутмоқда.

Сунбула

Ўта чарчаган бўлишингизга қарамасдан ҳафта сиз учун омадли келади. Ишингизда ҳам зудлик билан бажариш лозим бўлган топшириқлар сизни кутмоқда. Бу топшириқларни бажариш учун бутун фаолиятингиз давомидаги тажриба камлик қилаётгандек туюлади. Балки малака ошириш вақти келгандир?

Мезон

Бурж вакиллари учун ҳафта оғирроқ келади. Ҳафтанинг биринчи ярми сизга ижодий илҳом бахш этади. Касбий фаолиятингизда янги марраларни забт этишингиз мумкин. Мазкур ҳафтада даволаш муолажаларини қабул қилиш тавсия этилади. Шанба ва якшанба ўта сермазмун ўтади.

Ақраб

Янги ҳафта гардеробингизни ўзгартириш ёки тўлдириш учун айни қулай вақт. Сиздаги яширин қобилиятлар ҳозир эга бўлган нарсаларингизни йўқотмаслик ва сиз учун муҳим нарсаларга эга бўлиш имконини беради. Карьерага ҳаддан ортиқ эътибор бериб, оилангиз бир четда қолиб кетмасин.

Қавс

Ишхонада ўзгаришлар қилишга унчалик тўғри келмайдиган вақт. Касбий фаолиятда янги усулларни қўллаш ҳаражатлар ва муаммолар туғдириш мумкин. Касбингизни ўзгартириш ёки бошқа даромад манбаини излаш ҳам тавсия этилмайди. Ҳозир яхшиси ўз ишингиз билан шуғулланганингиз маъқул.

Жадий

Кутилмаган хааржатлар туфайли муаммолар келиб чиқиши мумкин. Омма олдида чиқиш қилиш, ўз меҳнат маҳсулингизни бошқаларга кўз-кўз қилиш тавсия этилмайди. Режаларингиз сиз кутгандек амалга ошмаслиги мумкин. Севимли хоббингиз ёки саёҳатга ҳам вақт ажратинг.

Далв

Ҳафта бошида рўзғор ёки оила аъзоларингизга бирмунча кўпроқ пул сарфлайсиз. Хонадонингизни таъмирлатишингиз, ҳовлингиз дизайнини ўзгартиришнгиз мумкин.

Ҳаётингизда сиз анчадан бери кутган ўзгаришлар рўй бериши кутилмоқда. Шанба оилангиз билан ҳордиқ чиқариш ва спорт б илан шуғулланиш учун қулай вақт.

Ҳут

Иш фаолияти савдо-сотиқ, чет эл сафарлари билан боғлиқ бўлган инсонлар учун ҳафта бироз оғир келади. Сиз ўзингизда айрим тўсиқларни ҳис этасиз. Керакли гапни керакли вақтда айта олишга қийналасиз. Имзо чекаётган ҳужжатларингизга эътиборлироқ бўлинг. Шунда сиз келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини оласиз

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° туман
Валюта курси