Му5
46

Ҳафта давомида сизни нима кутмоқда (12-18 февраль)?

МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ 12.02.2018, 09:44
9427
Ҳафта давомида сизни нима кутмоқда (12-18 февраль)?

Ҳамал

Мазкур ҳафтада жуфтингиз билан ўзаро бир-бирингизни тушуниш ва муносабатларингизни янада яхшилаш йўлларини излашингизга тўғри келади. Ҳафтанинг биринчи ярмида шу иш билан машғул бўлсангиз айни муддао. Жуфтингизни қувонтирадиган совғалар харид қилишингиз ёки кечки таомни иккалангизга ҳам ёқадиган ресторанда тановул қилшингиз мумкин.Ишхонада эса омад сиз томонда. Раҳбариятнинг сизга бўлган ишончи ортади.

Савр

Оилангиздаги катталар билан муносабатларда бурчакка турадиган вазиятлар юз бериши мумкин. Шунинг учун иззатингизни билиб, уларнинг ҳам ҳурматини қилинг. Ҳозир ўтган гап-сўзларни ҳисоб-китоб қиладиган вақт эмас. Моддий масалалар деб яқинларингиз билан тортишманг.Боши очиқ бурж вакилларининг айнан шундай йиғинларда бахти кулиб қолиши мумкин.

Жавзо

Кўпчилик билан мулоқат қилишингизга тўғри келади. Иш ва шахсий масалалар бўйича сизни суҳбатлар кутмоқда. Албатта ўйлаб гапирсангиз, ҳаммаси силлиқ кечади. Ҳушёр бўлишингиз ҳам лозим. Ишларингиз кўпайгани сабаб югур-югурлар орасида ниманидир қаердадир унутиб қолдиришингиз эҳтимоли ҳам бор. Ҳафта ўртасида моддий масалаларингиз жуда чиройли ечим топади. Кутилмаган даромадингизни саломатлингизни тиклашга сарфласангиз, яхши бўларди.

Саратон

Пул билан боғлиқ муаммолар олдингизга кўндаланг туриши мумкин. Сабаби сиз кутгандек даромад кўрмайсиз кўзлаганларингиздан. Шу сабаб ҳам режалаштирган харидларингизни бироз кейинроқа суриб турганингиз маъқул. Пулингизни тежаб ишлатсангиз, ҳаммаси жойига тушиб кетади. Дам олиш кунлари кайфиятингиз кўтарилади. Яқинларингизнинг меҳр-муҳаббатини қадрланг. Пул топиладиган нарса, уни деб доим тушкун кайфиятда юриш ярамайди.

Асад

Ҳозир шундай кайфиятдасизки, атрофингиздагилар билан муносабатларни кўздан кечираяпсиз. Улар билан ўрнатган ришталарингиз ҳақда бош қотирасиз. Бундай вазиятда қалтис сўзларни тилга олишдан эҳтиёт бўлинг. Муносабатларга путу етиб қолиши мумкин. Иш борасида эса янги лойиҳага қўл урасиз. Шундай экан, бошқаларнинг сиз ҳақингиздаги фикрларига вақт сарфламасдан, ўз ишингизни йўлга қўясиз. Натижада яхшигина даромад ҳам кўрасиз.

Сунбула

Ҳафта аввалида ўзингизни ёлғиз ҳис қиласиз. Иложи борича ёлғиз қолмасликка ҳаракат қилинг. Бўлмаса ёмон хотираларга берилиб баттар тушкунликка тушасиз. Яхшиси, кўпчилик билан мулоқат қилишга урининг. Янги танишлар орттириш имкони туғилиши мумкин. Самимий суҳбатлар кўнглингизни кўтаради. Юзингиз кулиб турса, яхши инсонлар сизнинг суҳбатингизга шошилади. Ҳафта якунида маданий ҳордиқ чиқаришни тавсия этамиз.

Мезон

Дўстларингиз билан муносабатларда тушунмовчиликлар юз бериши мумкн. Ҳиссиётга берилмасдан босиқлик билан муомала қилинг. Шовқин-суронлардан узоқроқ юринг. Иложи борича ўз устнигизда ишланг. Айниқса мутахассислигингиз бўйича. Чунки ҳафта якунида яхшига таклиф бўлиши кутилмоқда. Бу жамоада обрўнгиз ва мансабингиз ошишига ҳам хизмат қилади. Агар саломатлигингизда бирор муаммо кузатилса, шифокорга учрашишни орқага сурманг.

Ақраб

Ҳаётингизда муҳим ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Бирничидан, ишингиз янги топшириқ оласиз, унинг уддасидан чиқсангиз, мукофотланишингиз, муносиб тақдирланишингиз мумкин. Иккинчидан, оила аъзоларингиз билан кўпдан буён кутаётган режаларингиз амалга ошади. Бунда уларнинг қўллаб-қувватлови сизга асқатади. Фақат иш ва шахсий ҳаётга бирдек вақт ажарата олсангиз, икки томонда ҳам омадингиз кулади.

Қавс

Сиз саёҳатга чиқшингиз керак. Ёки кўпдан буён бормаган манзилларингизга боринг. Йўлда сизни қийнаётган саволлар борасида яхшилаб мулоҳаза қилиб олишингиз мумкин. Талабалар ёки ота-оналар ўқув ишлари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиб олишлари керак. Йил бошида таълим олишга эътиборни кучайтириш талаб этилади. Сизнинг ўзингизни бахтли ҳис қилишингизга нималар халақит қилаяпти, улардан халос бўлишга урина бошлайсиз.

Жадий

Ўзингизни, саломатлингизни, ҳамёнингизни ҳимоя қилинг. Мавсумий касалликларга чалинмаслик учун эҳтиёт чораларини кўринг. Пулни беҳудага сарфламанг. Ортиқча гап-сўзларга бош қўшманг. Шунда хотиржам бўласиз. Оилали бурж вакилларига умр йўлдошидан меҳрини қизғанмасликни тавсия этамиз. Балким бирга сайрга чиқарсизлар, чиройли маназарали жойларни томоша қиларсизлар. Ҳужжатлар билан боғлиқ саволларга ҳафтанинг ўртасида ойдинлик киритиб олинг.

Далв

Раҳбарият ёки турмуш ўртоғингиз билан ўртангизда гап қочиб қолиши мумкин. Бундай вазиятда кўп ҳам асабийлашмасдан, иккинчи томондан хато изламасдан, сал кенгроқ бўлинг. Иложи борича ўзингизни қўлга олинг. Узр сўрашингиз талаб этилса, кўп ҳам буни ортга сурманг. Куз аввалида иммунететингизни мустаҳкамласангиз, кўп касалликлардан ҳимояланасиз.Дангасалик қилмасдан, жисмоний тарбия билан шуғулланишга қунт қилинг.

Ҳут

Саломатлигингиз билан боғлиқ муаммолар юзага келиши эҳтимоли мавжуд. Бунга овқатланиш тартибингиз бузилгани сабаб бўлади. Таомномангиздан ярим тайёр маҳсулотларин чекланг. Иложи борича табиий, витаминга бой неъматлардан баҳраманд бўлинг. Ҳамкабслар билан хушмуомала бўлинг. Турмуш қуриш арафасидаги бурж вакиллари айни пайтда муҳим қарорларни қабул қилишлари мумкин. Катталарнинг фикрига ҳам қулоқ солинг.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° туман
Валюта курси
rightuz