Му5
50

Ҳафталик башорат: Омаддан бошингиз кўкка етади!

МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ 02.04.2018, 09:33
14764
Ҳафталик башорат: Омаддан бошингиз кўкка етади!
Ҳамал

Бу ҳафта хавфли вазиятлар ортда қолади. Касбий ва молиявий муаммоларингизни ҳал этиш билан шуғулланасиз. Душанбада муҳим шартномалар имзолайсиз. Улар сиз учун жуда муваффақиятли бўлади. Фақат пул билан чекланмай, фойдали инвестициялар ҳақида ҳам ўйлаб кўринг.

Жума — ижодий ишлар учун қулай кун. Ҳафта сўнгида қадрдон дўстлар билан учрашув кутмоқда. Якшанбани харидлар учун мўлжалланг.

Савр

Янги безнес шериклар билан шартнома тузасиз. Улар билан ҳамкорликни осонгина йўлга қўясиз. Аммо ён-атрофдагилардан ҳушёр бўлиш талаб этилади. Ҳаммага ҳам дўст, деб ишонаверманг. Ҳафта ўртасида омад кулиб боқади. Яъни молиявий сюрпризлардан бошингиз кўкка етади. Шанба — севги изҳорлари ва романтик саргузаштлар учун қулай кун. Якшанбани оилангизга бағишланг.

Жавзо

«Жавзо»лардан бу ҳафта фаол бўлиш талаб этилади. Ташаббус кўрсатишдан тортинманг. Тўғрисўз бўлинг, ёлғонга аралашиб қолманг. Баландпарвоз ваъдаларга алданманг. Музокаралар олиб бориш учун қулай фурсат эмас. Иш, оила ташвишларидан бироз чалғиб, яқинларингиз учун ҳам вақт ажратинг. Балки уларга сизнинг ёрдамингиз керакдир. Дам олиш кунлари табиат бағрига саёҳат қиласиз.

Саратон

Ҳушёр бўлинг, муаммоларни бирдан ҳал этишга уринманг. Вақтингизни тўғри тақсимласангиз, барча юмушларингизни бажаришга улгурасиз. Акс ҳолда, сиздан омад юз ўгириши мумкин. Ҳамкасбларингиз билан муносабатларингиз янада мустаҳкамланади. Ҳафта ўртасида молиявий аҳволингиз яхшиланиб, хурсанд бўласиз. Муҳаббат бобида айтарли янгилик йўқ. Соғлигингизга беэътибор бўлманг.

Асад

Ишда бироз келишмовчиликлар бўлиши мумкин. Буни бартараф этиш учун дипломатик қобилиятингизни ишга солинг. Шунда дарҳолвазиятдан чиқиш йўлини топасиз. Сешанбада пул билан боғлиқ муаммоларни ҳал этасиз. Фақат таваккал қилманг. Ҳамкорларингиз билан ҳам ҳисоблашишни ўрганинг. Бир нечта фойдали таклифлар кутмоқда. Ҳафта сўнгида ишдаги мавқеингиз ошиши кутилмоқда. Дўстларингиздан ёрдам сўрашдан тортинманг.

Сунбула

Режаларингизни амалга оширишда ҳеч қандай тўсиқлар бўлмайди. Ён-атрофдагилар сизга хайрихоҳ бўлишади. Лекин ғояларингизни кўпчиликка ошкор этмаганингиз яхши. Дўст танлашда эҳтиёт бўлинг. Молиявий масалаларда омад кулиб боқади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида шифокор қабулига ёзилиб қўйсангиз зарар қилмайди. Ахир, саломатлик ҳамма нарсадан муҳим. Дам олиш кунлари қадрдон дўстлар ташрифидан хурсанд бўласиз.

Мезон

Бир нечта фойдали битимлар тузиш имкониятига эга бўласиз. Аммо бунинг учун тортинчоқлик ва дангасалик билан хайрлашишингиз шарт. Шунда муаммоларга ҳам ечим топасиз. Ишда инжиқ ва жанжалкаш ҳамкасблардан йироқроқ бўлинг.

Ҳафта охирида спорт мусобақаларида иштирок этинг. ²ам жисмоний чиниқасиз, ҳам маънавий куч оласиз.

Ақраб

Ҳафта «ақраб»лар учун муваффақиятларга бой бўлади. Барчани ҳайратда қолдирасиз. Қийин молиявий масалаларни ҳал этасиз. Ҳафта ўртасида хорижлик ҳамкорлар билан шартнома тузиш имкониятига эга бўласиз. Бунинг учун пишиқ-пухта режа тузсангиз бўлди. Кўнглингизга қулоқ солинг, чунки ички сезгингиз ҳеч қачон сизни алдамаган. Дам олиш кунларини оила даврасида ўтказинг.

Қавс

Кўпдан бери ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилишга киришасиз. Фақат ақл билан иш қилинг. Ҳиссиётларга берилманг. Улар сизнинг зарарингизга ишлаши мумкин. Сиздан кузатувчанлик талаб этилади. Аҳамиятсиздек кўринган нарсалар ҳам фойдали бўлиши мумкин. Пул билан боғлиқ масалаларда омад кулиб боқмайди. Сабрли бўлинг, бу вақтинча. Дам олиш кунлари уйдаги таъмирлаш ишларига хафсала қилинг.

Жадий

Сиз ҳар қандай вазиятни назорат қила оласиз. Шунинг учун мураккаб масалаларни ҳал этишда маслаҳат сўрашса ажабланманг. Ҳамкасблар билан мулоқотда зиддиятлардан қочинг. Самимий бўлишга ҳаракат қилинг. Шунда улар ҳам сизга худди шундай жавоб қайтаради. Сир сақлашни билинг. Дўст деб ҳар кимга дардингизни айтаверманг. Бу яхшиликка олиб келмайди. Дам олиш кунларини оилангизга бағишланг.

Далв

Ҳафта бошида муҳим бизнес музокараларда иштирок этишингиз мумкин. Лекин ўзингизни кўп уринтирманг. Молиявий операцияларни вақтинча тўхтатиб туришингизга тўғри келади. Катта харажатларни бироз ортга сурганингиз маъқул. Яқинларингиздан маслаҳат сўрашдан тортинманг. Улар жон деб ёрдам беришга тайёр. Дам олиш кунлари дўстлар билан саёҳатга бориб, мириқиб ҳордиқ чиқарасиз. Ахир, яхши дам — меҳнатга ҳамдам.

Ҳут

«Ҳут»ларга бу ҳафта омад кулиб боқади. Молиявий аҳволингиз сезиларли даражада яхшиланади.

Ҳамкорлар билан ҳам фойдали шартномалар имзолайсиз.

Ҳамкасблар билан ҳам муносабатингизга ҳавас қилса арзийди. Ўзингиз орзу қилган саёҳатга чиқасиз. Ундан бир олам таассуротлар

билан қайтасиз. Муҳими, барча имкониятлардан унумли фойдаланинг. Дам олиш кунларини оилангиз

даврасида ўтказинг.

Шарҳлар