Му5
50

Ҳафталик башорат: Ажойиб саргузаштлар палласи!

МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ 30.04.2018, 09:17
8994
Ҳафталик башорат: Ажойиб саргузаштлар палласи!

30 апрель—6 май, 2018 йил

Ҳамал

Янги дўстлар орттирасиз. Бу ҳаётингизда туб бурилишлар ясаши мумкин. Моддий аҳволингиз ҳам сезиларли даражада яхшиланади. Бундан руҳланиб янада олға ҳаракат қилиш сизга янги билим ва кўникмалар беради.

Оилангизда ҳам хотиржамлик ҳукм суриши кутилмоқда. Ва ҳафта охирида кўпдан бери ечимини кутиб ётган ишларингизни ҳал этасиз.

Савр

Қанча уринсангиз ҳам барча ҳаракатлар бесамар якун топиши мумкин. Фақат бундан сиқилманг. Озроқ сабр қилсангиз ҳаммаси изига тушиб кетади. Юлдузлар сизга оғир- босиқ бўлишнимаслаҳат беряпти. Ҳамма ишингизни бир четга суриб, бор эътиборни оилангизга қаратинг. Дам олиш кунлари фарзандларингиз билан кўнгилочар масканларга ташриф буюринг.

Жавзо

Кўпдан бери режалаштириб юрган орзуларингиз амалга ошади. Бизнес ҳамкорлар билан муҳим шартномалар имзолайсиз. Фақат ҳушёр бўлинг.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида хизмат сафарига чиқишингиз мумкин. Сафар давомида кўп ажойиб саргузаштлар кутяпти. Саломатлигингизга эҳтиёт бўлинг.Ҳар қандай шароитда ҳам дам олиш кунларини оила даврасида ўтказинг.

Саратон

«Саратон»лар учун бу ҳафта янги имкониятлар эшиги очилади. Олдин бажаролмаган ишларингизни осонгина уддалайсиз. Натижада, моддий аҳволингиз ҳам сезиларлияхшиланади. Яқиндан билмаган кишилар билан ҳам ҳеч иккиланмай келишув шартномалар имзолайверинг. Ахир, ўйчининг ўйи битгунча таваккалчининг иши битади.

Дам олиш кунлари дўстларингиз ташрифидан хурсанд бўласиз.

Асад

Бу ҳафта сизни қўллаб-қувватловчилар кўп. Бундай имкониятдан унумли фойдаланиб қолинг. Акс ҳолда афсусланиб қолишингиз мумкин. Ишхонада ташаббусларингиз рағбатлантирилади. Ҳамкасблар сизга ҳавас қилишади. Уларга миннатдорлик билдиришни унутманг. Жума — харидлар учун қулай кун. Иш билан бўлиб яқинларингизни ҳам унутиб қўйманг. Дам олиш кунлари уларни йўқланг.

Сунбула

Тақдир туҳфаларидан бошингиз кўкка етади. Орзуларингиз ушалади. Яхши пул топиш имкониятига эга бўласиз. Ўзингиз хоҳлагандек харидлар қиласиз. Фақат ортиқча харажатларга йўл қўйманг. Моддий зарар кўришингиз мумкин. Атрофдагилар сизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Ҳафта сўнгида кўпдан бери кўришмаган яқинларингиз билан учрашасиз. Бундан, албатта, хурсанд бўласиз.

Мезон

Йўл қўйган хатоларингизни тузатиб, таҳлил қиласиз. Улардан тегишли хуласа чиқариш вақти келди. Бу сизга келажакда ёрдам беради. Юлдузлар пулни тежаб ишлатишни маслаҳат беряпти.

Қариндошлар билан бироз зиддиятга дуч келишингиз мумкин. Буни ўйлаб асабни бузманг. Ҳафта сўнгида ҳаммаси ижобий ечим топади. Дам олиш кунларини дўстлар даврасида ўтказасиз.

Ақраб

Танловлар қаршисида бироз иккиланасиз. Ён-атрофингиздагилар сизни чалғитиши мумкин. Кўнглингизга қулоқ солинг. Инсоннинг ички сезгиси ҳеч қачон алдамайди.Яқинларингиз қарз сўраши эҳтимоли бор. Уларни рад этманг. Соғлигингизга эътиборли бўлинг. Ошқозон билан боғлиқ муаммолар безовта қилиши мумкин. Ўз вақтида бунинг олдини олинг.

Қавс

Кайфиятингиз тез-тез ўзгариб туради. Ҳиссий беқарорлик безовта қилиб туради. Бундан қутулиш учун ҳар қандай ижодий фаолият тури ёрдам беради. Хоҳланг, табиат бағрига чиқиб расм чизинг, чиройли лавҳаларни фотога муҳрланг, уй ё ҳовлингизнинг дизайнини ўзгартирарсиз, балки. Саломатлик билан боғлиқ муаммоларга ҳам дуч келишингиз мумкин. Бирор безовталикни сездингизми, кечиктирмай, шифокорга мурожаат этинг.

Жадий

Бу ҳафта сиз учун унутилмас воқеаларга бой бўлади. Кўплаб қизиқарли учрашув ва тадбирларда иштирок этасиз. Бундай қулай имкониятдан унумли фойдаланиб қолинг. Акс ҳолда моддий томонлама ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида таклиф ва ғояларингизни раҳбарият ҳам қўллаб-қувватлайди. Албатта, бундан хурсанд бўласиз. Дам олиш кунлари меҳмонга таклиф этиласиз.

Далв

Далв буржи вакиллари бу ҳафта моддий томонлама аҳволларини анча яхшилаб оладилар. Бизнес ҳамкорлар билан муҳим ва фойдали шартномалар имзоланади. Улар сизнинг таклиф ва ғояларингизни жон деб қабул қилишади. Ташаббусларингиз муносиб мукофотланади. Тақдирнинг бундай туҳфаларини миннатдорлик билан қабул қилинг. Шанба ва якшанба мириқиб ҳордиқ чиқаринг.

Ҳут

Бу ҳафта сизга таъсир ўтказувчилар кўп бўлиши мумкин. Уларга аҳамият берманг. Ишингиздан чалғимай олға ҳаракат қилсангиз, албатта, ютасиз. Ишда ҳам, оилада ҳам хушмуомалабўлинг. Такаббурлик қилманг.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида яхшигина даромадга эга бўласиз. Дам олиш кунлари очиқ ҳавода сайр қилсангиз, танингиз куч-қувватга тўлади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° небольшой проливной дождь
Валюта курси
rightuz