Ташкент +4° Tue 15:35
Долзарб мавзулар Фото

Башорат: Ёрқин лаҳзаларга бой ҳафта!

Теглар:
Добавлено: 28.05.2018, 09:32

28 май — 3 июнь, 2018 йил

Ҳамал

Бу ҳафта «ҳамал»лар эҳтиёткор бўлишгани маъқул. Сирингиз рақибларга ошкор бўлиб қолиши мумкин. Сешанба куни муаммоларни бартараф этиш билан банд бўласиз. Ҳафта ўртасида фойдали таклифлар оласиз. Уларни амалга оширишда шошилманг.

Соғлигингизга эътиборли бўлинг. Шифокор кўрсатмасисиз бирор дори истеъмол қилманг. Дам олиш кунлари оилангиз билан мароқли ҳордиқ чиқарасиз.

Савр

Савр буржи соҳиблари учун бу ҳафта муҳим учрашувларга бой бўлади. Ҳамкорлар билан имзолаган шартномангиз ижобий самара бериб, молиявий аҳволингиз сезиларли даражада яхшиланади. Ортиқча харажатлар қилмай, пулингизни тежаб, режа билан сарфласангиз ҳаммаси яхши бўлиши кутилмоқда.

Саломатлигингизга ҳам жиддий эътибор қаратинг. Ишларингизни ўз вақтида бажариб, ёзги таътилга пухта режа тузинг.

Жавзо

Ҳафтанинг биринчи ярмида молиявий бонусларга эга бўласиз. Бизнес борасида ҳам муваффақиятга эришасиз. Хизмат ловозимингиз ошиши мумкин. Ҳамкасбларингизга берган ваъдангизни бажаришга ҳаракат қилинг. Уларга оилавий сирларингизни ошкор этманг. Жума — фарзандларингиз билан турли кўнгилочар масканларга бориш учун қулай кун.

Саратон

Ҳаётингизда туб бурилиш юз беради. Натижада кўплабмуваффақиятларга эришасиз. Ёдда қоларли ишларни амалга оширасиз. Меҳнаткашлигингиз туфайли катта ютуқларни қўлга киритасиз. Аммо иш билан бўлиб яқинларингизни унутиб қўйманг. Улар билан содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсизликнинг олдини олинг. Дам олиш кунларини фарзандларингиз билан бирга ўтказинг.

Асад

Ҳафта бошида бизнес ҳамкорлар билан муҳим шартнома имзолайсиз. Молиявий масалаларни ҳал этишда олтин ўрталиқни танланг. Харажатлардан қочиб, фойдали таклифларни рад этманг. Сиз ишдан бўйин товламайдиганлар тоифасидансиз. Шу боис ҳам меҳнатингиз муносиб тақдирланади.

Ҳафта охирида мансаб пиллапояларидан юқорилаб, даромадингиз ошиши кутилмоқда. Дам олиш кунларини оилангиз даврасида ўтказинг.

Сунбула

Бу ҳафта «сунбула»ларга омад кулиб боқади. Меҳнатингиз муносиб баҳоланиб, рағбатлантириласиз. Бунданэркаланиб кетманг!

Ҳафтанинг иккинчи ярмида касбий маҳоратингизни янада ошириш учун қулай имконият бўлади. Натижада муаммоларингизга самарали ечим топасиз. Ортиқча ҳиссиётларга берилманг.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида оилали «сунбула»ларга эътиборни фарзандларига қаратишни маслаҳат берамиз.

Мезон

Бу ҳафта сиздан тартиб-интизомли бўлиш талаб этилади. ²амкасбларингизнинг муносабатидан асабингизни бузманг. Янги жойдан иш таклиф қилиниши мумкин. Балки бу борада ҳам жиддий ўйлаб кўрарсиз.

Ҳафтанинг иккинчи ярми ёрқин лаҳзаларга бой бўлиши кутилмоқда. Фақат сирларингизни ҳеч кимга ошкор этманг. Ана шунда ҳаммаси яхши бўлади.

Ақраб

Бу ҳафта кутилмаган ҳодисаларга бой. Уйда ҳам, ишда ҳам ҳамма сизни қўллаб-қувватлайди. Ҳафта бошида молиявий масалаларни ҳал этиш учун қулай фурсат туғилади. Фақат ундан унумли фойдаланинг. Чунки айни имконият қайта бўлмаслиги мумкин.

Иш билан бўлиб, фарзандларингизни эсдан чиқариб қўйманг. Уларга берган ваъдангизни бажаришнинг вақти келди.

Қавс

Бу ҳафта ўзингизга ёққан ишларни бажаришга фурсат туғилади. Уларни амалга ошириш учун сиздан кўп куч талаб этилмайди. Бизнес ҳамкорлар билан муҳим шартномалар имзолайсиз. Уларнинг ҳам фикрини инобатга олсангиз ютқазмайсиз. Фақат ўзингизга ишончли ёрдамчи топинг. Ҳафта охирида дўстлар билан учрашиб, дилдан суҳбатлашасиз.

Жадий

Ҳафта бошидаёқ бир нечта фойдали битимлар имзолайсиз. Фақат муаммолардан чўчиб, шошма-шошарликка йўл қўйманг. Олдингизга аниқ мақсад қўйинг.

Молиявий аҳволингиз барқарор бўлади. Соғлигингиз безовта қиляптими, ўз вақтида шифокорга мурожаат этинг. Дам олиш кунини оила даврасида ўтказинг.

Далв

Зерикарли ва бир хил давом этаётган кунларга барҳам бериш пайти келди. Кўнглига қулоқ солинг. Муҳими, бу ҳафта моддий аҳволингизни тиклаб олиш учун қулай имкониятлар туғилади. Ҳафта сўнгида оилавий дам олиш учун ҳам вақт топинг. Саёҳатга чиқасизми, кино ва театрга борасизми ўзингиз танланг.

Ҳут

Ҳафта бошида молиявий соҳада ўзгаришлар бўлиши мумкин, аммо жуда катта харидларни режалаштирманг. Таниш ва ишончли бўлса-да, ҳеч кимга сирингизни ошкор этманг. Муҳим учрашувларни кейинги ҳафтага қолдирганингиз маъқул.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида касбий маҳоратингизни ошириш учун имкон туғилади. Бундан унумли фойдаланинг.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии