Ташкент +4° Sat 19:15
Долзарб мавзулар Фото

Ҳафталик башорат: Мароқли ёз бошланди!

Теглар:
Добавлено: 04.06.2018, 09:47

4—10 июнь, 2018 йил.

Ҳамал

Сиз учун бу ҳафта синовларга бой бўлади. Ўз куч ва билимингизга ишониб, дадил ҳаракат қилсангиз, барчасидан осонгина ўта оласиз. Акс ҳолда зиддиятларга дуч келишингиз мумкин.

Молиявий ҳолатингиз барқарор бўлади. Жуда муҳим бўлмаса ҳамкорлар билан тузиладиган шартномани кейинги ҳафтага қолдиринг. Дам олиш кунлари табиат бағрига сайрга чиқинг.

Савр

Бу ҳафта сиз учун ёрқин лаҳзаларга бой бўлади. Тақдир туҳфаларидан бошингиз кўкка етади. Ҳамкасбларингиз таклифларингизни жон деб қўллаб-қувватлашади. Раҳбарингиз ҳам муносиб эътироф этади. Натижада мўмай даромадга эга бўласиз. Кўпдан бери режалаштириб юрган харидларингизни амалга оширасиз. Дам олиш кунлари дўстлар билан учрашиб, мароқли ҳордиқ чиқарасиз.

Жавзо

Ҳафтанинг биринчи ярмида муҳим шартномалар имзолайсиз. Лекин ундан дарров фойда келишини кутманг. Бироз сабр қилсангиз, хоҳлаганингиздан ҳам яхшироқ даромадга эга бўласиз. Сиздаги ташаббускорлик ён-атрофингиздагиларнинг эътиборини жалб этади. Янги таклифлар бўлиши мумкин. Уларни қабул қилишда «Етти ўлчаб, бир кес» мақолига амал қилинг. Дам олиш кунларини оила даврасида ўтказинг.

Саратон

Асосий эътиборни оилангизга қаратасиз. Мавжуд муаммоларнинг барчаси ўз ечимини топади. Молиявий жиҳатдан ҳам аҳволингиз анча яхшиланиши кутилмоқда. Рўзғор учун муҳим харидларни амалга оширасиз. Бундан барча оила аъзоларингиз хурсанд бўлишади. Ишда ҳам янги ғоя ва таклифлар бошлиғингиз томонидан маъқулланади. Якшанба — яқинларни йўқлаш учун қулай фурсат.

Асад

Бизнес ҳамкорлар билан кўпдан бери режалаштириб юрилган шартномаларни имзолайсиз. Фақат шошма-шошарликка йўл қўйманг. Акс ҳолда, зиддиятли вазиятларга дуч келишингиз мумкин. Зарур бўлмаса, бу ҳафта харидлар қилмай турганингиз маъқул.

Иш билан бўлиб соғлигингизга беэътибор бўлманг.

Сунбула

Бирор ишни бажаришдан олдин яхшилаб ўйлаб кўринг. Ҳар бир юмушни аниқ режа асосида амалга оширсангиз ютқазмайсиз. Ана шунда содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсизликларнинг олдини олган ҳам бўласиз. Ишдазиддиятлардан йироқ бўлинг. Ортиқча муаммо керак эмас, сизга. Дам олиш кунлари яқинларингиз ҳолидан хабар олинг. Балки улар сизнинг ёрдамингизга муҳтождир.

Мезон

Касбий маҳоратни ошириш учун қулай имкониятлар бўлади. Янги ғояларингиз амалиётга жорий этилиши мумкин. Атрофингиздагилар ҳам сизни қўллаб-қувватлашади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида молия аҳволингиз яхшиланади. Саломатлигингиз безовта қиляптими, кечиктирмай шифокор қабулига боринг. Унинг айтганларини ўз вақтида бажаринг. Шанба — харидлар учун қулай кун. Дам олиш кунлари дўстлар билан учрашасиз.

Ақраб

«Ақраб»лар бу ҳафта боши билан ишга шўнғийди. Янги таклифларни ўрганиш, уларни амалиётга жорий этиш, шартномалар имзолаш — барчасида бош-қош бўлишади. Баъзи саволлар сизни ўйлантириб қўйиши мумкин. Билмаганларингизни сўрашдан уялманг. Раҳбарият ҳам меҳнатингизни муносиб рағбатлантиради. Пул борасида муаммоларни унутасиз. Дам олиш кунларини фарзандларингиз билан ўтказинг.

Қавс

Ҳафта бошида оилавий муаммоларга ечим топасиз. Ишда ҳам берилган топшириқларни аъло даражада бажарасиз. Бошлиғингиз сизни қўллаб-қувватлайди. Фақат бундан ҳаволаниб кетманг.

Боши очиқ «қавс»лар орзусидаги муҳаббатини учратиши мумкин. Дам олиш кунлари дўстларингиз билан табиат бағрида мароқли ҳордиқ чиқариб, унутилмас таассуротлар билан қайтасиз.

Жаддий

Моддий аҳволингиз сезиларли даражада яхшиланади. Бизнес ҳамкорлар билан шартнома имзолашда эҳтиёт бўлинг. Шубҳалансангиз, ҳеч иккиланмай улар таклифини рад этинг. Ички сезгингизга қулоқ солинг. У сизни алдамайди. Яқинларингиз билан ўзаро зиддиятларга дуч келишингиз мумкин. Ҳиссиётларга эрк берманг. Ана шунда кўнгилсизликларнинг олдини олган бўласиз.

Далв

Далв буржи соҳиблари бу ҳафта тежамкор бўлишлари талаб этилади. Акс ҳолда молиявий томонлама қийналиб қолишлари мумкин. Ҳамкорлар билан битим тузишда шошилманг. Ўз имкониятингиздан келиб чиқиб, янги таклифларни қабул қилинг. Иш билан бўлиб оилангизни унутиб қўйманг. Дам олиш кунлари фарзандларингиз билан кўнгилочар масканларга боринг.

Ҳут

Бизнес ҳамкорлар билан тузган шартномаларингиз ўз самарасини беради. Молиявий аҳволингиз яхшиланиб, мўмайгина даромадга эга бўласиз. Бундан руҳланиб, янги ташаббус билан чиқасиз. Бироқ иш ташвишларини бироз ортга суриб, ўзингизга ғамхўрлик қилинг. Косметолог, сартарош ёки дам олишга боринг. Ахир, ёз бошланди!

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии