41

Ҳафталик башорат: Романтик кайфиятга бой ҳафта!

МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ 22.10.2018, 09:31
15269
Ҳафталик башорат: Романтик кайфиятга бой ҳафта!

22—28 октябрь, 2018 йил

Ҳамал

Бутун диққат-эътиборни ишга қаратишингизга тўғри келади. Меҳнатингиз муносиб рағбатлантирилади. Чунки сиз бунинг учун ҳаракат қилдингиз ва албатта, шунга муносибсиз. Ҳафтанинг иккинчи ярмида муҳим учрашувларда иштирок этишингиз кутилмоқда. Бу ҳаётингизда туб бурилиш ясаши мумкин. Ушбу ўзгаришларга тайёр туринг.

Савр

«Савр»лардан бу ҳафта ҳушёр бўлиш талаб этилади. Айниқса, ҳужжатлар борасида. Уларни диққат билан ўқиб-чиқиб, сўнг имзоланг. Шунда ортиқча оворагарчилик бўлмайди.

Оилада ҳам вазият бироз мураккаблашиши мумкин. Турмуш ўртоғингиз билан аразлашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бундай пайтда муаммодан қочмай, унинг олдини олишга ҳаракат қилинг.

Жавзо

Мақсад сари дадил ҳаракат қилинг. Учраган тўсиқларга таслим бўлмай, курашишда давом этинг. Ана шунда орзуларингизга эришасиз. Бунинг учун фақат ўз кучингизга ишонинг. Озгина ҳафсаласизлик қилсангиз ютқазиб қўйишингиз аниқ.

Боши очиқ «жавзо»лар учун романтика ҳафталиги бўлиши мумкин. Улар ўзлари хоҳлагандек муҳаббатларини учратиш эҳтимоли бор.

Саратон

Ҳафта давомида ишларингиз кўпайгандан-кўпаяди. Бирининг кетидан иккинчиси бўй кўрсатаверади. Диққат-эътиборингизни жамлаб, ишга киришинг. Фақат ҳис-туйғуларингизга эрк берманг. Яна бир маслаҳат: ҳар бир ишингизни ўз вақтида бажаринг. Акс ҳолда, қийналиб қоласиз. Дам олиш кунлари табиат бағрида сайр қилиб, тоза ҳавода ҳордиқ чиқаринг. Бу ҳам дам олишнинг ўзига хос услубидир.

Асад

Омаддан бошингиз кўкка етади. Молиявий аҳволингиз анча яхшиланади. Ўзингиз кутмаган томонлардан фойда олишингиз мумкин. Кўрасиз, бу пул жуда баракали бўлади. Кўпдан буён режалаштириб қўйганингиз харидларни амалга оширасиз. Ва бундан беҳад хурсанд бўласиз.

Соғлигингизга ҳам беэътибор бўлманг. Бирор безовталик сездингизми, дарров шифокорга мурожаат этинг. Ва унинг айтганларини, албатта, бажаринг.

Сунбула

Ўзингизга ғамхўрлик қилиш учун қулай фурсат туғилади. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам омад кулиб боқади. Саломатлигингизни тикламоқчимисиз, харидларни режалаштирганмисиз барчасини муваффақиятли амалга оширасиз. Турмуш тарзингизни ўзгартиришни хоҳлайсизми? Унда ҳеч ўйланмай янгиликларга қўл ураверинг. Фақат шу кунларда саёҳатга чиқишни режалаштирган бўлсангиз, буни вақтинча кейинга қолдирганингиз маъқул.

Мезон

Хушхабарлар эшитиб хурсанд бўласиз. Анчадан бери сизни ўйлантириб юрган муаммоларга ўз-ўзидан ечим топилади. Ўзингиз учун фойдалибир нечта келишувни амалга оширасиз. Моддий аҳволингиз ҳам анча яхшиланади.

Иш билан бўлиб шахсий ҳаётни ҳам эсдан чиқариб қўйманг. Фарзандларингиз учун вақт ажратинг. Айни дам уларга сизнинг эътиборингиз жудаям зарур.

Ақраб

Ҳар бир ишга жиддий ёндашинг. Бугунги ишни эртага қолдирманг. Вақтим бўлганда қиламан-да, деб боқибеғамлик қилсангиз ютқазасиз. Ўзингизга ташвиш орттириб оласиз. Сизга шу керакми? Олдинда қанча юмуш сизни кутиб турибди. Бор кучингизни ўшаларни бажаришга сарф этинг.

Дам олиш кунлари табиат бағрига оилавий сайрга чиқиб, мароқли ҳордиқ чиқаринг.

Қавс

Билим ва тажрибангизни оширишга киришасиз. Бир нечта янги ғояни илгари суриб, қатор ютуқларга эришасиз. Ҳамма сизга ҳавас билан қарайди. Бошлиқларингиз ҳам меҳнатингизни эътироф этиб, рағбатлантиради.

Яқинларингиз билан муносабатда бироз зиддиятлар келиб чиқиши мумкин. Бунинг олдини олишга ҳаракат қилинг.

Жадий

Вақтингиз жуда тиғиз бўлади. Бутун вужудингиз билан ишга шўнғийсиз. Уларни амалга оширишда сиздан катта куч ва матонат талаб этилади. Шошмашошарликка йўл қўйманг. Акс ҳолда, қийналиб қоласиз. Яна бир нечта муаммо ечимини кутиб турибди. Айни дам уларни ҳал этиш учун қулай фурсатдир. Бунда сизга омад тилаймиз.

Далв

Ҳар бир ишингизни самарали якунлайсиз. Молиявий аҳволингиз ҳам анча яхшиланади. Даромадингизни ошириш учун таклифлар кўп бўлади. Уларни асло рад этманг. Билмаганларингизни сўраб ўрганишдан уялманг. Бу айб саналмайди. Шанба — харидлар учун қулай кун. Дам олиш кунлари ўзингиз севган асарни мутолаа қилинг. Ахир, бу ҳам ҳордиқ чиқаришнинг синовдан ўтган энг самарали усули.

Ҳут

Қатор учрашувларда иштирок этиб, фойдали шартномалар имзолайсиз. Билдирган таклифларингиз кўпчиликнинг қизиқишини оширади. Янги жойга ишга таклиф этишлари мумкин.

Зарур бўлмаса, ҳозирча харажатлар қилмай турганингиз маъқул. Дам олиш кунлари дўстларингиз билан бир пиёла чой устида дийдорлашинг.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+22° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz