АсосийJamiyat

Тезкор: Абдуллоҳ топилди ва у уйига қайтяпти

'Тезкор: Абдуллоҳ топилди ва у уйига қайтяпти'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларнинг сўнгги кунлардаги қаҳрамони, икки ҳафтадан буён бедарак йўқолган Абдуллоҳ Тоҳиров ва ниҳоят топилди.  У йўқолганидан буён биринчи марта бугун алоқага чиқди. Бу ҳақда унинг отаси Дилмурод Тоҳиров маълум қилди.

"Мен уни ҳали кўрмадим, у менга бугун - жума куни 22:00лар атрофида қўнғироқ қилди. кайфияти яхши эди. Тошкентдан чиқиб, уйга қараб йўл олганини айтди. Овозидан хурсандлиги билиниб турибди. Қолган тафсилотларни айтгиси келмади", — деган Абдуллоҳнинг отаси. 

Эслатиб ўтамиз:

Андижон вилоят ИИБга чақирилган 20 ёшли йигит уйига қайтиб келмаган

Ижтимоий тармоқларда "Абдуллоҳ қаерда?" сарлавҳаси остидаги пост тарқалди.

“Абдуллоҳ қайсидир амалдорни сўккан эмиш! Ёхуд уни уриб кетган VSF рақамли машинада кимлар юришини биласиз...” тахминлари

"Абдуллоҳ"га расмийлардан жавоб борлиги.

Абдуллоҳ бўйича илк расмий маълумот берилгани хабар қилинган эди.

Шунингдек, “Адолат” партияси “Қонун барча учун баробар, Абдуллоҳ қаерда?” деган сўров билан чиқди.

 

Бошқа янгиликлар