1

Абдуллоҳ бўйича илк расмий маълумот берилди, бироқ...

ЖАМИЯТ 08.11.2019, 11:56
Теглар: Абдуллоҳ
Абдуллоҳ бўйича илк расмий маълумот берилди, бироқ...

Сўнгги кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Абдуллоҳ Тоҳиров билан боғлиқ хабарлар тарқалмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ахборот хизмати хабар берди.

Ёшлар иттифоқи мазкур вазият бўйича бир неча кун аввал ўрганиш ишларини бошлаган. Бизга маълум қилишларича, Абдуллоҳ Тоҳиров иши билан Ички ишлар вазирлиги эмас, балки бошқа идора шуғулланмоқда ва тез орада бу ҳолат бўйича расмий маълумот берилади.

“Биз имконимиз борича Абдуллоҳ ва унинг яқинларига ёрдам қўлини чўзишга тайёрмиз. Айни вақтда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан ҳолатга ойдинлик киритиш ва аниқ тафсилотлар олишга ҳаракат қилмоқда.

Биз жараённинг очиқ ва шаффоф ўтиши, ҳолат билан боғлиқ аниқ маълумотларнинг жамоатчиликка тезроқ тақдим қилинишини истаб қоламиз“, дейилади Иттифоқ баёнотида.

Шарҳлар

Тезкор: Абдуллоҳ топилди ва у уйига қайтяпти

09.11.2019, 01:01

Ижтимоий тармоқларнинг сўнгги кунлардаги қаҳрамони, икки ҳафтадан буён бедарак йўқолган Абдуллоҳ Тоҳиров ва ниҳоят топилди.  У йўқолганидан буён биринчи марта бугун алоқага чиқди. Бу ҳақда...
“Қонунни оёқ ости қилманг!” Ёхуд Абдуллоҳ ҳақида “Адолат” партиясининг тахминлари бор

08.11.2019, 18:48

 Бугун Абдуллоҳни қидириш ҳаракати тобора авж олди. Ижтимоий тармоқлар, блогерлар, ОАВ ва ниҳоят партиялардан ҳам садо чиқа бошлади. Хусусан, “Адолат” партияси “Қонун барча учун баробар,...
“Абдуллоҳ қайсидир амалдорни сўккан эмиш! Ёхуд уни урган VSF рақамли машинада кимлар юришини биласиз...”

08.11.2019, 10:40

Маълумки икки кундан бери Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида яшовчи Абдуллоҳни ИИБ ходимлари олиб кетиб, бир ҳафтадан буён дарагини бермаётгани ОАВ, блогер ва ижтимоий тармоқлар муҳокамасида бўлмоқда....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1