1

“Абдуллоҳ қайсидир амалдорни сўккан эмиш! Ёхуд уни урган VSF рақамли машинада кимлар юришини биласиз...”

ЖАМИЯТ 08.11.2019, 10:40
Теглар: Абдуллоҳ
“Абдуллоҳ қайсидир амалдорни сўккан эмиш! Ёхуд уни урган VSF рақамли машинада кимлар юришини биласиз...”

Маълумки икки кундан бери Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида яшовчи Абдуллоҳни ИИБ ходимлари олиб кетиб, бир ҳафтадан буён дарагини бермаётгани ОАВ, блогер ва ижтимоий тармоқлар муҳокамасида бўлмоқда. Сал аввал айтганимиздек, #Адбуллоҳқаерда? хештеги ҳам пайдо бўлди? Бироқ бу борада на ОАВда ва на унинг оила аъзоларида аниқ жавоб йўқлигига қарамай бирор бир масъул орган ушбу саволга ҳануз жавоб бермаяпти. 

Ушбу воқеа ортидан бугун жамоатчилик давлат ҳуқуқ-тартибот идораларидан Абдуллоҳ ҳақида маълумот тақдим этилишини сўрамоқда. Айни пайтда тахминлар ҳам баён этилмоқда. Хусусан, Alimoff номи остидаги блогерда ҳам.

“Андижонда Абдуллоҳ исмли йигит йўл транспорт ходисасидан кейин (VSF рақамли машинани уриб юборган, бундай рақамлар кимларга тегишли эканлигини анжаллилар жуда яхши билишади)  ИИБ га чақиртирилган ва 10 кундан бери уни ҳечким кўргани йўқ. Унга нисбатан қайсидур амалдорни интернетда сўкканлик айби қўйилмоқда эмиш ва 15 суткага қамалган эмиш. 

Масалани қизиқ жиҳати шундаки, на суд қарорини, на уни қаерда ўтирганини хечким билмайди.  Дунёга кенг очилаётган сиёсат олиб бораётганимизда бундай воқеаларни рўй бериши негатив таъсир қилиши аниқ. Олий Мажлис депутатларидан, Сенаторлардан, Андижон вилояти депутатларидан Абдуллоҳ қаерда деган сўров киритишларини сўраб қоламан. Бизга Абдуллоҳни кўрсатинглар! Суд қарорини ҳам беринглар айби исботланган бўлса, айбдор бўлса менимча буни аллақачон қилар эдинглар. Хозир 1937 йилми? Ёки 2019?

Барча ОАВлар, блогерлар, журналистлар, халқ сайлаган амалдорларни бирдамликка чақираман. Шухратака Абдурахмонов! Чарчамаяпсизми? Вилоятни эгаси сифатида сизниям оғзингизга қараб турибмиз. #АбдуллоҳҚаерда?”

Шунингдек, davletovuz айни вазиятдаги ҳаракатни “синиқ тизим” дея баҳоламоқда:

“Ижтимоий тармоқларда, сайтларда андижонлик йигит Абдуллоҳ Тоҳировнинг тўсатдан йўқолиб қолиши билан боғлиқ гап-сўзлар тинмаяпти. 

Демократия, янги Ўзбекистон деган баландпарвоз гаплар мана шунақа оддий, бир инсон тақдирига нисбатан қўрқинчли жимжитликлар, шаффоф бўлмаган процедуралар оқибатида бир пулга айланади. Буни йўқ жойдан муаммо яратиш деса ҳам бўлади. 

Ёпиқ ва шубҳали хатти-ҳаракатлар эҳтимолий айбдор инсонни жабрдийдаги, зулм ва зўрлик қурбонига айлантиради. Бу давлат суди, қонунийликни таъминлашга масъул прокуратурасига, омбудсманига ишончнинг йўқолишига олиб келади. Йўқ нарсани йўқотишдан қўрқишмаса ҳам керак. Ҳали эски яралар битмасдан янги яралар пайдо бўлаётгандек гўё. 

Балки у бола катта жиноят қилгандир. Қўрқинчли жиноят қилгандир. Лекин энг ёмон жиноятчида ҳам ҳуқуқ бор. Бу қўлга олинишидан тортиб судигача шаффоф ва очиқ бўлишини талаб қилади. Шуни таъминлаб бера олмайдиган тизим синиқ ёки ўлик тизимдир. 

Бош прокуратура одамларнинг саволига жавоб бериши керак!”

Ҳолбуки, давлат масъул органлари Абдуллоҳ ҳақида асосли маълумот тақдим қилмас экан, шубҳа-гумонлар жиддий тус ола бошлаши аниқ.

Айни пайтда darakchi.uz ҳам ўз изланишларини олиб бормоқда. 

P/S: муносабатлар ўз ҳолида тузатишсизларсиз берилди

 

Шарҳлар

Тезкор: Абдуллоҳ топилди ва у уйига қайтяпти

09.11.2019, 01:01

Ижтимоий тармоқларнинг сўнгги кунлардаги қаҳрамони, икки ҳафтадан буён бедарак йўқолган Абдуллоҳ Тоҳиров ва ниҳоят топилди.  У йўқолганидан буён биринчи марта бугун алоқага чиқди. Бу ҳақда...
“Қонунни оёқ ости қилманг!” Ёхуд Абдуллоҳ ҳақида “Адолат” партиясининг тахминлари бор

08.11.2019, 18:48

 Бугун Абдуллоҳни қидириш ҳаракати тобора авж олди. Ижтимоий тармоқлар, блогерлар, ОАВ ва ниҳоят партиялардан ҳам садо чиқа бошлади. Хусусан, “Адолат” партияси “Қонун барча учун баробар,...
Абдуллоҳ бўйича илк расмий маълумот берилди, бироқ...

08.11.2019, 11:56

Сўнгги кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Абдуллоҳ Тоҳиров билан боғлиқ хабарлар тарқалмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ахборот хизмати хабар берди.Ёшлар иттифоқи мазкур вазият бўйича бир неча...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1