1

Зарафшондаги ноодатий ўғирлик “Payme” хизмати мутахассиси орқали фош бўлди

ЖИНОЯТ 04.11.2020, 12:12
Зарафшондаги ноодатий ўғирлик “Payme” хизмати мутахассиси орқали фош бўлди

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди томонидан 2020 йилнинг 21 октябрь куни ўғирлик билан боғлиқ жиноят иши кўрилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди судьяси Дилноза ХОНБЎТАЕВА хабар қилди...

2020 йил 29 июнда Зарафшон шаҳри, 2-кичик туманидаги бир уй олдида жабрланувчи – йўловчи аёл Миллий банкнингпластик картаси “click” тизими орқали уланган қўл телефонини эҳтиётсизлик натижасида тушириб қолдиради. 27 ёшли судланувчи аёл Л.Л. (исм-фамилияси ўзгартирилган) уни топиб олади. Телефон хотирасида йўловчи аёлга тегишли пластик картаси тасвири борлигидан фойдаланиб, ўзининг қўл телефонидаги “Payme” дастурига ҳисобида пули бўлмаган, ушбу пластик картани киритган. 2020 йилнинг 10 июлда жабрланувчининг пластик картасига ойлик иш ҳақи тушганини билиб, 11 июлдасоат 13:53 да Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида жойлашган, “Масro” савдо марказидан ўзига керакли бўлган 1.322.332 сўмлик нарсаларни харид қилиб, компьютер тизимига рухсатсиз кириш орқали ўғирлик йўли билан талон-торож қилган.

                          “ПЛАСТИК КАРТАНИ ҚЎЛ ТЕЛЕФОНИМДАГИ “PAYME”ГА УЛАБ ОЛДИМ”

Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи Л.Л. айбига тўлиқ иқрорлик билдирди...

— 29 июнь куни уйда ўз ишларим билан машғул бўлиб, тушда чиқиндихонага чиққан вақтимда бир ёшроқ йигит ўзининг тезюрар велосипедида келиб, махсус салфеткага ўралган ҳолатдаги аллақандай нарсани қора пакети билан чиқиндихона ёнига ташлаб кетди. Ўз чиқиндиларимни ахлатхона қутисига ташлаб, ёш бола ташлаб кетган қора пакетга эътибор бердим. Ушбу пакетдаги салфетка орасидан қўл телефонининг бир қисми кўриниб турганди. Пакетниочиб, қўл телефони турганини кўрдим. Телефон ёниқ ҳолатда, “полёт” режимида яъни алоқаси ўчирилган ҳолатда эди. Телефонни очиб кўрганимда, ҳеч қандай ҳимоя воситаси йўқлигини кўрдим. Телефонни ўзим билан уйга олиб кетдим. Кўп вақт ўтмай, телефонга телефоннинг эгаси– бир нотаниш эркак киши телефон қилди. Унга телефонни топиб олганим, Зарафшон шаҳри, 2-кичик туманидаги уй олдига келиб олиб кетиши мумкинлигини айтдим. Сўнг телефонни очиб, унда мавжуд маълумотлар билан таниша бошладим. “Галерея”сида жабрланувчига тегишли бўлган Миллий банкнинг пластик картаси тасвири борлигини кўрдим. Тасвирда пластик картанинг амал қилиш муддати ва 16 рақамдан иборат пластик карта рақамлари борлигини кўриб, пластик картада қанча пул борлигига қизиқдим. Пластик картани ўзимнинг қўл телефонимдаги “Payme” дастурига киритишга уриндим. “Payme”га ушбу пластик карта рақамлари ва амал қилиш муддатини киритганимдан сўнг, телефонга махсус код юборилгани тўғрисида хабарнома келди. Махсус кодни “PayMe”га киритганимдан сўнг, қўл телефонимдаги “Payme” дастурида ушбу топиб олинган телефон эгасининг пластик картаси ҳам пайдо бўлди. Бироқ, ўша вақтда ушбу пластик картада умуман пул йўқ эди. Кўп ўтмай, телефон эгалари келди. Уларга қўл телефонни чиқиндихонадан топиб олганимни айтиб, қайтариб бердим. Миннатдорлик тариқасида 30.000 сўм бермоқчи бўлишди, олишдан бош тортдим. 

Шу куни кечки пайт турмуш ўртоғим ишдан қайтгач, унга бўлиб ўтган ҳолатни айтиб бердим. Бироқ, жабрланувчининг пластик картасини ўзимнинг “Payme” дастуримга киритибқўйганимни айтмадим. 

2020 йил 5 июлда турмуш ўртоғим навбатдаги меҳнат таътилига чиққани боис, оилавий Тошкент шаҳрига – ота-онамнинг олдига жўнаб кетдик. 10 июлда Чирчиқ шаҳрида бўлганимдателефонимдаги “Payme”га кирган вақтимда жабрланувчининг пластик картасига 1.500.000 сўмдан кўпроқ пул тушганини кўрдим. Ўша вақтда ота-онамнинг уйида вақтинчалик яшаб юрганим ҳамда ота-онамни хурсанд қилиш мақсадида “жабрланувчитополмайди”, деб ўйлаб, унинг пластик картасидаги пулларини яширин равишда ишлатишга, яъни озиқ-овқат харид қилишга қарор қилдим. Эртаси куни “Масro”га бориб, уйга керакли озиқ-овқат ҳарид қилдим. Кассада ҳарид қилган нарсаларимни хисоб-китоб қилингандаумумий баҳоси 1.322.000 сўмни ташкил этди. Кассадаги ходимга “Payme”га кириб, “QR-тўлов” тугмасини босдим ва берилган штрих кодга тутдим. Савдо маркази номи ҳамда тўлов миқдори чиқди. Шу йўл билан ушбу пулларни тўладим. 

2-3 кун ўтиб, Чирчиқдан Тошкентга келаётган вақтимда Чирчиқ ҳудудида ўзимга тегишли қўл телефонимни ўз эҳтиётсизлигим натижасида тушириб, йўқотиб қўйдим. 30 июлда Зарафшонга қайтиб келдим. 2 ҳафта ўтиб, 14 августда турмуш ўртоғим ишдан уйга тушлик вақтида келиб, унга ўзини Зарафшон шаҳар ИИБ ходими деб таништирган киши қўнғироқ қилди. Уларни бирга Зарафшон шаҳар ИИБга чақирганини айтди. Шу куни турмуш ўртоғим билан Зарафшон шаҳар ИИБга бордик. У ерда ИИБ ходимларига бўлган воқеани айтиб бердим. Қилмишимдан пушаймонман, оқибатини тушуниб етдим. Етказилган зарарни тўлиқ қопладим. Қонуний енгиллик беришингизни сўрайман. 

Судланувчининг айби ўзининг суддаги иқрорлик кўрсатмасидан ташқари суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчининг кўрсатмалари ҳамда далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланди.

                  “ЎҒРИ КИМЛИГИНИ “PAYME” ХИЗМАТИ МУТАХАССИСИ ОРҚАЛИ БИЛИБ ОЛДИМ”

Судда сўроқ қилинган жабрланувчи ўғрини қандай топганини сўзлаб берди...

— Шифокорман, ойлик иш ҳақимнинг 35 фоизи нақд пул кўринишида, қолган 65 фоизи пластик картага яъни, “Ҳумо” ҳамда “Узкарт” пластик карталарига тенг тақсимлабкўчириш йўли билан тўлаб берилади. 2020 йилнинг 28 июнида тунги вақтда ота-онамнинг Зарафшон шаҳри, 2-кичик туманидаги уйидан ўзимнинг уйимга болаларим билан қайтаётгандик. Йўлда ўғлим шу ерда футбол ўйнаб турган болаларнинг футбол тўпини олиб қўйиб, қайтариб бермади. Ўғлимдан тўпни эгаларига қайтариб бериш учун эгилиб, тўпни олиб болаларга қайтариб бердим. Ўша вақтда сумкамнинг ён чўнтагиданқўл телефоним тушиб қолган. Уйга боргач, қўл телефонимни топа олмадим. Босиб ўтган йўлимга қайтиб келиб, телефонимни изладим, бироқ, топа олмадим. Уйдан чиқишдан аввал телефонимга қўнғироқ қилганимда, унга чақирув кетди. Телефонини йўқотган куним соат 23:00 дан сўнг телефоним ўчирилганди. Бироқ, 29 июнь тушда турмуш ўртоғим “телефон рақаминг ёнди. Бир неча маротаба телефон қилганимдан сўнг, телефонни бир қиз кўтарди. Телефонни топиб олгани, уни қайтариб беришини, бунинг учун Зарафшон шаҳар, 2-кичик туманидаги уй олдига боришим кераклигини билдирди”, деди. Биргаликда айтилган манзилга бордик ва телефони қайтариб олдик. Миннатдорлик тариқасида 30.000 сўм бермоқчи бўлганимиздаолмади. 

Телефонни йўқотиб қўйган вақтимда иккала пластик картамда ҳам пул бўлмаган. 10 июлда “Ҳумо” пластик картамга 1.300.000 сўм, “Узкарт”га 1.500.000 сўм ойлик иш ҳақим тушган. Эртасига кредитларимни тўлашмақсадида кўрганимда “Узкарт”да атиги 200.000 сўм қолганини билдим. Сўнг, пластик картани текшириб, унда 1.322.332сўм камайганини билдим. Банк кредит тариқасида ечиб олган бўлиши мумкин деб ўйлаб, банкка бориб, пулларни банк ечиб олмаганини, аксинча, ўзга бир киши ечиб олганини билдим. Банк орқали пластик картамдан пулларни ечиб олган шахсни аниқламоқчи бўлдим ва пулларимни 1993 йилда туғилган, аёл киши яширин равишда ўғирлаб олганини “PayMe” хизмати мутахассиси орқали билиб олдим. Сўнг Зарафшон шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилдим. Тергов вақтида пластик картамдаги пулларни қўл телефонимни топиб олган аёл ўзининг “PayMe” дастурига улаш орқали яширин равишда ўғирлаганини билдим. Етказилган 1.322.332 сўм зарар тўлиқ қайтарилган. Судланувчига нисбатан даъвоим йўқ. 

Судланувчи ЖК 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилдин ва унга ЖК 70-моддасига асосан жазо тайинланмади. Жабрланувчига етказилган 1.322.332 сўм зарар тўлиқ қоплангани инобатга олинди.

C.АЛЛАБЕРГАНОВА, журналист

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1