АсосийJinoyat

Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди

'Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди'ning rasmi

Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ инспекторлари ички ишлар органлари сафидан бўшатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, инспектор машинани тўхтатган ва ҳайдовчидан уч кишилик тушлик олиб келишини сўраган. «50 кундан бери қуёшда тургани»ни айтиб, эзилиб кетганини таъкидлаган. Бўлиб ўтган «савдо»дан кейин ҳайдовчи Nexia-3 машинасида ўтирган одамга 70 минг сўм бериб кетган. Ҳозирда ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ички ишлар назорати ўтказилди. Ушбу ҳолатда иштирок этган ЙПХ инспекторлари ички ишлар органлари сафидан бўшатилди. Уларнинг раҳбарларига нисбатан интизомий таъсир чоралари кўлланилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар