АсосийJinoyat

“Редуксин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасининг савдосига чек қўйилди

'“Редуксин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасининг савдосига чек қўйилди'ning rasmi

Кучли таъсир қилувчи дори воситасини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар берди. 

 Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A.Sh.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Г.Л. ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 245 дона “Редуксин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Б.М.га 5,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бошқа янгиликлар