1

Aбдулазиз Камилов Туркия Элчисини қабул қилди

ЖАМИЯТ 05.03.2021, 14:59
Aбдулазиз Камилов Туркия Элчисини қабул қилди

2021-йил 5-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Туркия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Олган Бекарни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб, Элчини мазкур тайинлов билан табриклади ва унга Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашда муваффақиятлар тилади.

Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифини ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистон-Туркия кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилинди.

Музокаралар доирасида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Фарида Эгамбердиева тайёрлади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1